Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
-жадвал. Фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларга бўлган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти*
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мулкий ҳуқуқ турлари
- 16 –м. Фхқ, 8 -м. Тқ
- Такрорлаш учун саволлар
7.6-жадвал.Фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларга бўлган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти*
Изоҳ: ФК – ЎзР Фуқаролик кодекси, Фхқ – ЎзР “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун Тқ – ЎзР “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, м. – модда. *Манба: Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида тузилган Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалигида мулк шаклларидаги таркибий ўзгаришлар асосан мулкий ҳуқуқлар тақсимланишининг давлат томонидан тартибга солиниши оқибати бўлиб, айнан мулкий ҳуқуқлар тақсимоти ҳақиқий мулкдорлар ва хўжалик юритишнинг самарали шаклларини вужудга келтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга 7.2-7.5-жадвалларда келтирилган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқий нормаларни яратишга асос бўлиб хизмат қилади. Чунки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқлари нормаларигина қонун ҳужжатларига киритилган, қолган 8 та мулк ҳуқуқи тури ҳали қонун ҳужжатларида тўлиқ ўз ифодасини топмаган. Хулоса Мулк ҳуқуқлари назарияси мулкий ҳуқуқларнинг иқтисодиёт субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) ўртасида тақсимланиши ҳамда мулкий муносабатлар муаммоларини ўрганади. Мулк ҳуқуқи – бу, бир томондан, субъектив ашёвий ҳуқуқ. Ўз мазмунига кўра мулк ҳуқуқи барча ашёвий ҳуқуқлар ичида энг кенг ҳуқуқдир: мулкдор ўз мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Хорижий манбаларда мулк ҳуқуқи 11 та турга ажратилган ҳолда ўрганилади. Бу эса мулк ҳуқуқини кенгроқ талқин этиш имконини беради Мулкий муносабатлар тарихан турли шаклларга эга бўлган ва улар мулкий ҳуқуқларнинг табақаланишида намоён бўлади. Ўзбекистонда мулк шакли хусусий ва оммавий турларга бўлинади. Оммавий мулк шакли давлат мулкини ҳам ўз ичига олади. Фермер хўжалигининг мулки фермер ва хўжалик аъзоларининг мулки ҳисобланади. Такрорлаш учун саволлар1. Мулк ҳуқуқи деганда нима тушунилади? 2. Мулк ўзи нима? Унинг қанақа шакллари мавжуд? 3. Оноре рўйхатига кирувчи мулк ҳуқуқлари турларини айтинг ва уларнинг моҳиятини тушунтиринг. 4. Мулк ҳуқуқининг таснифи нима ва уни Ўзбекистон иқтисодиётининг амалиётида қўллаш имкониятларини изоҳлаб беринг. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling