Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иштирокчилар йиғиндиси.
Ва ниҳоят, қонунга бўйсуниш меъёрига зарурат йўқ, чунки шартномани амалга ошириш юзасидан келиб чиқадиган низолар умуман қонунга бўйсуниш орқали ҳал этилмайди. Ёллаш тўғрисидаги шартноманинг бажарилиши билан боғлиқ барча масалалар «ички ҳакам» - «принципал» томонидан ҳал этилади.Шу тариқа «принципал» ва «агент»нинг ёритилган ўзаро муносабатларини тартибга солувчи меъёрлар йиғиндиси буйруқбозлик иқтисодиёти конституциясини эслатади. Лекин, бу тасодиф эмас. Неоинституционал назария асосчиси, Нобель мукофотининг лаурияти Роналд Коуз ўзининг «Фирма табиати» мақоласида буйруқбозлик асосига эга бўлган иқтисодий муносабатлар бозор тизимининг ичида ҳам мавжуд, деган хулосага келади. «Бизнинг иқтисодиётда режалаштириш мавжуд... Фирма ичида... бозор трансакцияларига барҳам берилган, алмашув трансакцияларига эга бўлган мураккаб бозор тузилмасининг ролини эса мувофиқлаштрувчи тадбиркор ўйнайди, у ишлаб чиқаришни ҳам бошқаради».Бошқача айтганда, буйруқбозлик иқтисодиёти конституцияси нафақат тарихий жиҳатдан қизиқиш уйғотади, балки у алоҳида тузилмалар – ёллаш тўғрисидаги шартнома асосида юзага келадиган ташкилотлар доирасида муносабатларни тартибга солади. Ташкилот деганда биз «таърифланадиган чегараларга эга бўлган ва мақсадларга ёки иштирокчи аъзолар томонидан тақсимланадиган мақсадлар йиғиндисига эришиш учун фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш бирлиги»ни тушунамиз. Фирмалар (мувофиқлаштиришнинг иқтисодий бирликлари), касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, университетлар, фойда кўрмай ишловчи ташкилотлар ва кўплаб бошқа «мувофиқлаштириш бирликлари» ташкилотлар ҳисобланади. Ушбу таърифдан ташкилотнинг учта асосий хусусияти келиб чиқади.Иштирокчилар йиғиндиси.Барча иштирокчиларни «принципал» манфаатларидан ҳосил бўлган ташкилот мақадларига мослашув даражаси.Ҳукмронлик муносабатларининг расмий тузилмаси, маълум даражадаги мураккаблик билан тавсифланувчи кўп поғоналилик.Ташкилот - ҳукмронлик муносабатлари, яъни иштирокчиларининг айримлари - «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқининг унинг бошқа иштирокчиси – «принципал»га топширилиши асосида қурилган мувофиқлаштириш бирлиги. Ташкилотни мувофиқлаштириш бирлиги сифатида таърифлаш ушбу тушунча ва инсонларнинг ўзаро ҳамкорлигини белгилаб берувчи «институт» тушунчасини аниқ чегаралашни талаб қилади. Уларни қуйидаги жадвал ёрдамида таққослаймиз:
Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling