Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Ўзбекистон Республикасида шартномалар турлари


Download 1.45 Mb.
bet50/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

Ўзбекистон Республикасида шартномалар турлари

мулкдан бепул фойдаланиш шартномаси

топшириқ шартномаси


кредит шартномаси

Олди-сотди шартномаси



қарз шартномаси



кўчмас мулк тўғрисидаги шартнома

биржада тузилган шартнома


қўшма фаолият тўғрисидаги шартнома



қурилиш пудрати шартномаси

танлов бўйича тузилган шартнома

кимошди савдостда тузилган шартнома


8.2-расм. Ўзбекистон Республикасида шартномалар турлари*
* Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган.



  1. Ташкилот тушунчаси ва институт билан ташкилот ўртасидаги чегара
Принципиал жиҳатдан янги ҳолат – шахс томонидан ёллаш тўғрисидаги шартнома доирасида ўз ҳаракатларини назорат қилиш ҳуқуқининг ихтиёрий равишда топширилиши – бозор конституцияси меъёрларига тузатишлар киритишни талаб қилади. Биринчидан, мураккаб утилитаризм меъёрига фақат ёллаш тўғрисидаги шартноманинг томонларидан бири – унга назорат ҳуқуқи топширилаётган томон амал қилади. Битимнинг ушбу томонини «принципал» ёки «топшириқ берувчи» деб атаймиз. Битимнинг иккинчи томони – «агент» ёки «ижро этувчи» маълум даражадан ортиқ бўлган мукофот эвазига ўз ҳаракатларини ўзи назорат қилиш ҳуқуқидан воз кечади. Бошқача айтганда, «агент» ўзининг фойда олиш даражасини оширмайди, балки фойданинг маълум даражасига эришишни мўлжаллайди (чекланган утилитаризм меъёри). «Принципал» ва «агент» ўртасидаги муносабатлар қатъий шаклда қуйидаги тенгламалар билан ёритилади:



мах эУ(принcипал) = эУ[ф(Қ),Қ,А,С],
ЕУ(агент) = эУ (Й, А, С) ≥ У,
бу ерда: Қ – шартномани амалга ошириш натижаси ("чиқиш");
Й = ф(Қ) - "агент" фаолиятига ҳақ тўлашнинг танланган схемаси;
А - ""принципал" томонидан қўйилган вазифаларни бажариш бўйича агент" қўллайдиган саъй-ҳаракатлар;
С – шартнома томонларига боғлиқ бўлмаган «табиий» омиллар.
Иккинчидан, «агент»нинг хатти-ҳаракати оқилона мақсадли ҳаракат тамойилларини бузади, чунки у мақсадларни танлашда эркин эмас – мақсадлар «принципал»нинг манфаатлари билан белгиланган. «Агент» ўз ҳаракатларида ўз манфаатларига амал қилмаслиги керак, у биринчи навбатда «принципал»нинг манфаатларини кўзлаши лозим. Идеал «агент» «принципал»нинг манфаатларини ўз манфаатлари сингари қабул қилади.
Учинчидан, ишонч меъёрини амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. «Агент» «принципал»га у томонидан у ёки бу вазиятда қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги нуқтаи назаридан ишониши лозим. «Принципал»га ишонмаган «агент» унга назорат қилиш ҳуқуқини топширишдан манфаатдор эмас. Бундан ташқари, «агент» «принципал» «агент»нинг ҳаракатлари устидан назорат соҳасини шартнома билан белгиланмаган муносабатларга ҳам ёймаслигига ишонч ҳосил қилиши керак. Тескари ҳолат нотўғри, чунки «принципал» ҳатто «агент»нинг ҳаракатларини ўз фойдалилигини эмас, балки «принципал»нинг фойдалилигини оширишга йўналтириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда унга нисбатан маълум даражада ишочсизлик билан муносабатда бўлиши лозим.
Тўртинчидан, ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш учун эмпатия нормаси талаб этилмайди. «Принципал» мукофотнинг «агент» рози бўладиган энг паст даражасини билиши кифоя қилади. Унда иккала томон ҳам шартнома ёрдамида ўзининг фойдалилигини оширадиган, «симметрик барқарорлик» мезонига жавоб берувчи сотиш тўғрисидаги шартномадан фарқли ўлароқ, ёллаш тўғрисидаги шартнома симметрик барқарорликни назарда тутмайди. Бир томондан, ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга оширишдан ютуқни тақсимлаш ассиммитрик хусусиятга эга. Иккинчи томондан - ҳатто «агент»га ўз ҳуқуқларини «принципал»га топширганлик учун тўланадиган компенсация «горизонтал бўйича» эмас, фақат «вертикал бўйича» муносабатларга тааллуқли. Ёллаш тўғрисидаги шартнома бир неча «агент»га амал қилинган ҳолларда улар ўртасидаги муносабатлар «принципал»га мурожаат этиш орқали тартибга солинади ва шунинг учун симметрик барқарорликка эришишга йўналтирилмаган.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling