Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Бозор иштирокчиларининг ўзаро келишувлар бўйича хатти-ҳаракатлари нормаси*
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши
Бозор иштирокчиларининг ўзаро келишувлар бўйича хатти-ҳаракатлари нормаси*
* Манба Олейник А. Норма как базовый элемент институтов / Вопросы экономики. –М.: 1999, №2. –С.142. 2. Расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши Институтционализм асосчиларидан бири Д.Норт [46] институтлар таркибида уларни учта асосий қисмга ажратади: - расмий қоидалар (конституциялар, қонунлар, суд қарорлари, маъмурий ҳужжатлар ва б.); - норасмий нормалар (анъаналар, урф-одатлар, ижтимоий шартлилик); - қоидаларга амал қилинишини таъминловчи (судлар, полиция ва ҳ.к.) мажбурлаш механизмлари (масалан, жазолаш тизими). “Институт”нинг юқорида келтирилган таърифи (2.1)дан келиб чиқиб, институтлар инсон томонидан онгли равишда яратилган турли ҳужжатлар (конституциялар, қонунлар ва ҳ.к.) кўринишидаги расмий, “ёзилган” қоидаларда ифодаланиши мумкин. Шу билан бирга улар умумий қабул қилинган шартлилик, хатти-ҳаракат кодексларида, яъни норасмий, “ёзилмаган” нормаларда намоён бўладиган, жамиятнинг барча соҳаларига кириб бориб, анъаналар, урф-одатлар кўринишида ёки бошқа шаклда амал қилинадиган инсон онгининг маҳсулини ўзида намоён этиши мумкин. Агар расмий қоидалар тизими инсонлар (давлат)нинг қонун ижодкорлиги фаолиятини ўзида акс эттирса, у ҳолда норасмий нормалар тизими қай тарзда шаклланади, деган савол туғилади. Т.Веблен [32]нинг концепциясига кўра, институтларнинг ўзгариши табиий танлаб олиш қонунига мувофиқ равишда кечади. Инсоннинг жамиятдаги ҳаёти, ҳудди бошқа турдаги ҳаёт каби – бу яшаш учун курашиш ва, ўз навбатида, танлаб олиш ва мослашиш. Унинг фикрига кўра, ижтимоий тузум эволюцияси ижтимоий институтларни табиий танлаб олиш жараёни бўлди. Институтлар – инсон жамияти ва инсон табиатининг ривожланишда давом этиши ва шу нуқтаи назарда эришилган тараққиётни умумий кўринишда энг кўп мослашган тафаккур тарзини табиий равишда танлаш ва индивидларни жамият ривожланиши билан изчил ўзгариб турадиган янги шароитларга мажбурий мослаштириш жараёни, дейиш мумкин. Шундай қилиб, Т.Вебленнинг талқинида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш (“ижтимоий тузум эволюцияси”) турли хилдаги институтларни “табиий танлаш” жараёнини амалга ошириш сифатида намоён бўлади. Т.Вебленнинг нуқтаи назари Ф.Хайек7нинг қарашларига яқин. Хайекнинг фикрига кўра, жамиятда қарор топган аҳлоқ қоидалари ва нормаларини танлашни биологик танловга қиёслаш мумкин. Унинг ҳисоблашича, расмий қоидалар билан бир қаторда (анъаналар ва урф-одатлар кўринишида) норасмий нормаларнинг мавжуд бўлиши шу билан шартланганки, “танлаб олиш жараёнида, шаклланган урф-одатлар ва аҳлоқда ҳақиқий ҳолатлар сони ҳисобга олиниши мумкин – индивидлар қабул қилиши мумкин бўлган нарсалардан кўпроқ; бунинг оқибатида, анъана маълум жиҳатларда инсон онгидан устун туради”. Жамият қанчалик кўп хилма-хилликка йўл қўйса, ижтимоий мақсадга мувофиқ институтларни танлаб олиш шунчалик самарали кечади. Юқорида келтирилган фикрлардан шу нарса келиб чиқадики, агар расмий қоидалар сунъий тарзда ўйлаб топилиши ва мажбуран жорий этилиши мумкин бўлса, Ф.Хайекнинг таъкидлашича, норасмий нормалар “қандайдир ўтмишдаги воқеалар билан белгиланади, лекин қандайдир тузилма ёки модел (институционал матрица)нинг онгсиз тарзда ўзини ўзи ташкил этиши жараёнининг таркибий қисми сифатида шаклланади”8. Бошқача айтганда, норасмий институтлар – бу шартлилик, ўзини ўзи қўллаб-қувватловчи, учинчи томон (давлат)нинг аралашувисиз, ўз ўзидан бажариладиган қоидалардир. Таъкидлаш лозимки, “эволюция” атамасидан фойдаланилса-да, табиий танлаш назарияси изчил институционал ўзгаришларга нисбатан ҳамма вақт ҳам қўлланилмайди. Чунки энг “яхши” институт ҳамма вақт ҳам яшовчан бўлмайди. Иккинчи томондан, институтларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга доимий равишда ўтиши ҳамма вақт ҳам ташқи омиллар таъсири остида кечмайди. Баъзи бир институтлар норматив тарзда мустаҳкамланиб норасмий турдан расмий институтларга айланади, бошқалари эса, расмий институтлар сифатидаги аввалги аҳамиятини йўқотиб ва ҳуқуқий тизимдан чиқарилган ҳолда норасмий кўринишга эга бўлиши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, кўп ҳолатларда норасмий нормалар жамиятда “тартибни” таъминлашда расмий қоидаларга қараганда ғоят катта роль ўйнайди. Бунга қатор омиллар хизмат қилади: 1. Ҳар қандай жамиятда фаолиятнинг алоҳида соҳалари расмий қоидалар мавжуд бўлмаганда фақат норасмий нормалар билан тартибга солинадиган вазиятни кузатиш мумкин. Хўжалик юритишнинг жамоа шакли пайдо бўлиши даврида уруғдошлик ва улар аъзолари ўртасидаги муносабатлар ёки мафия (криминал) гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар, Ўзбекистонда маҳаллада яшовчи аҳоли орасида кенг тарқалган одатлар ва қоидалар бунга мисол бўлиб хизмат қилади. Қоидаларга зарурат ҳамма вақт, биттадан кўп субъект мавжуд бўлиб, улар ўртасида қандайдир муносабатлар юзага келган тақдирда, туғилади. Бунда субъектларнинг турли гуруҳларидаги қоидалар бир хил бўлиши ҳам, бир-биридан яққол фарқ қилиши ҳам мумкин. Алоҳида оила ёки алоҳида жамоа доирасидаги муносабатлар ана шундай қоидаларга энг оддий мисол бўлиб хизмат қилади. Оила доирасидаги муносабатлар норасмийлигича қолади, жамоанинг қариндошлар бўлмаган аъзолари ўртасидаги муносабатлар эса, аксарият ҳолларда шартнома ёки бошқа ҳужжат кўринишида (фуқаролик кодексида давлат доирасида) расмий тарзда мустаҳкамланди. 2. Норасмий нормалар жамиятда расмий қоидаларга қараганда анча олдин пайдо бўлиб, кўп жиҳатдан расмий, қонунчилик билан мустаҳкамланган нормалар учун асос бўлиб хизмат қилди. Норасмий нормаларнинг расмий қоидалар сифатида мустаҳкамланишига исталган мамлакатнинг тарихида кўплаб мисолларни учратиш мумкин. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling