Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Давлатнинг шартномавий ва эксплуататорлик концепцияси


Download 1.45 Mb.
bet84/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

4. Давлатнинг шартномавий ва эксплуататорлик концепцияси
Фуқаролар билан давлат ўртасида ҳуқуқларнинг тақсимланиши, одатда, жамоат шартномаси ролини ўйновчи Конституцияда қайд этилади. Бироқ давлатнинг моҳияти фуқаролар билан давлат аппарати ўртасида юзага келадиган ҳокимлик муносабатлари билан белгиланади.
Келишувларнинг учинчи томоннинг кучлари билан самарали таъминланишига сўнгра норасмий чекловларни ҳам самарали қиладиган қоидаларни яратиш йўли билан эришилади. Лекин келишувларни муайян қоидаларни қўлловчи таъсирчан ҳуқуқий тизим орқали учинчи томоннинг кучлари билан таъминлаш муаммоси институционал эволюция тадқиқотларидаги энг муҳим муаммо ҳисобланади.
Давлатнинг юқорида келтирилган таърифлари кўп жиҳатдан унинг шартномавий моҳиятини тавсифлайди, яъни давлат – бу жамоат шартномаси. У тартибни таъминлаш воситаси сифатида (нафақат иқтисодий, балки ижтимоий алмашувларнинг ҳам тартибга солинганлиги) куч ишлатиш ҳолатини эмас, балки фуқароларнинг ўзаро кутишлари тизими сифатида ушбу тартибнинг ўзини ўрнатиш ҳолатини таъкидлайди.
Давлатнинг шартномавий назариясидан ташқари давлатнинг асосан эксплуататорлик моҳиятини назарда тутувчи назария ҳам мавжуд.
Ж.Бьюкенен39 ўз асарларида давлатнинг жамиятдаги ролининг икки томонламалигига алоҳида эътибор қаратади, яъни давлат ҳам ҳимоя қилувчи, ҳам ишлаб чиқарувчи воситадир.
Ҳимоя қилувчи ёки ҳуқуқий давлат конституцион босқичда келишувчи томонларга нисбатан концептуал ташқи ва ҳуқуқларни ҳамда бундай ҳуқуқларни ихтиёрий равишда алмашиш бўйича шартномаларни таъминлаш учун ягона жавобгарликка эга бўлган ҳуқуқларни таъминлаш институти ёки органи сифатида пайдо бўлади. Ушбу босқичда давлат фақатгина конституциявий шартномада мустаҳкамланган ҳуқуқларни таъминлайди ва ижтимоий неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ эмас. Суд ҳокимияти жамоавий танловни амалга оширувчи қонун чиқарувчи ҳокимиятга қарам эмас.
Гап ижтимоий неъматларни ишлаб чиқариш ҳақида борганда, ишлаб чиқарувчи давлат намоён бўлади. Давлат конституциядан кейинги (шартномадан кейинги) босқичда амалга ошириладиган мазкур ролда муайян ҳуқуқларни “ҳимоя қилмайди”, балки жамиятнинг иқтисодий фаровонлиги даражасининг ошишига, ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатдан, энг яхши кўмаклашувчи ишлаб чиқариш жараёнини ўзида мужассам этади. Назарий жиҳатдан олиб қаралганда, мазкур жараённинг натижалари уларнинг якуний натижаларга таъсири танловни амалга оширишнинг конституцион қоидалари билан белгиланадиган инсонлар афзал билишларининг таркибини акс эттирувчи индивидлар манфаатларининг уйғунлашувини ўзида намоён этади.
Шу муносабат билан хусусий ва жамоат неъматларини, уларни ишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш ва ишлаб чиқариш ҳажми борасидаги якуний қарор қандай бўлиши уларга боғлиқ бўлган якка тартибдаги афзал билишларни аниқлашга эътибор қаратиш лозим.
Конституциядан кейинги шартнома шароитида алоҳида субъектлар учун ушбу қайта тақсимлашни ўз манфаатлари ёки алоҳида гуруҳлар манфаатлари йўлида амалга ошириш имконияти мавжуд. Агар ҳимоя қилувчи давлат функциясини амалга оширувчи амалдорларнинг ўзлари якка тартибдаги ҳокимиятни мустаҳкамлаган ҳолда шартнома шартларини бажаришмаса, давлат жамиятни сиёсий жиҳатдан таъсир этувчи алоҳида субъектлар манфаатлари йўлида эксплуатация қилувчи мажбурий репрессив механизм сифатида қабул қилина бошлайди.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling