Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 1.45 Mb.
bet80/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

Такрорлаш учун саволлар

  1. “Имкон капитал” компаниясининг ижрочи директори билан тузилган шартнома унга йилига 750000 сўм миқдоридаги ҳар йиллик мукофот ҳамда дивидендар тўланганидан сўнг қоладиган 11 фоиз миқдоридаги йиллик фойданинг 2 фоизи тўланишини назарда тутар эди. Менежерларни рағбатлантириш бундай тизимларининг пайдо бўлиши хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаларига қанақа янгиликлар киритади?

  2. Қонун ҳужжатлари «Иқтисодий манфаатлар бўйича бирлашувларни» - ўз мустақиллигини йўқотмаган ҳолда бошқа корхоналар билан қўшма фаолият юритиш ва ҳамкорлик қилишни истовчи корхоналар йиғиндисини назарда тутади. Ушбу ташкилий-ҳуқуқий шаклга акциядорлик жамиятининг ҳам, юридик шахслар бирлашмаларининг ҳам хусусиятлари хос. Фуқаролик кодексига бундай тушунчанинг киритилиши бизнес учун қандай ўзига хос вазиятни қонунлаштириши мумкин?

  3. Корхона бўлинмалари ўртасидаги низоларни ҳал этишда унинг раҳбари бажарадиган ҳакамлик функцияларининг ўзига хослиги нимадан иборат? Чунки «фирма ичидаги низоларни судда ҳал этишнинг имкони бўлмаган шароитда ушбу низолар томонлари фирма ичида низони ҳал этиш йўлини қидиришга мажбурлар. Иерархия фирманинг ўз «аппеляция суди»га айланади».

  4. ЛУКойл, Ўзбекнефтгаз каби нефть-газ қазиб чиқаришдан тортиб то бензин-газ сотишгача бўлган технологик занжирнинг барча бўғинларини бирлаштирувчи вертикал интеграциялашган компанияларни шакллантириш фойдасига хизмат қилувчи институционал далилларни келтиришга уриниб кўринг.

  5. Нотижорат ташкилотларида, масалан, таълим муассасаларида – олий ўқув юртларида мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш мумкинми? Мувофиқлаштириш сабаблари нималардан иборат бўлиши мумкин? Сиз таҳсил олаётган университет ёки институтда мувофиқлаштириш кузатиладими?

12-Мавзу. Давлат институционал ташкилот сифатида


Режа
1. Давлатнинг функциялари
2. Давлатнинг институционал табиати

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling