Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


-Мавзу. Фирманинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини таҳлил қилиш


Download 1.45 Mb.
bet76/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

11-Мавзу. Фирманинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини таҳлил қилиш


Режа
1. Мулкий хуқуқларнинг тавсифланиши
2. Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари
3. Ташкилий-ҳуқуқий шакл фирманинг стратегияси ҳақидаги ахборот манбаси сифатида


1. Мулкий хуқуқларнинг тавсифланиши
Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси ҳар қандай ташкилотни мулкчилик ҳуқуқларининг иштирокчилари ўртасида тақсимланишини белгилаб берувчи шартномага олиб келади. «Фирма» атамаси шартнома келишувлари асосида фаолиятни ташкил этишнинг қисқартирилган таърифи ҳисобланади. Коуз теоремасига мувофиқ эркин алмашув натижасида эришилган ҳуқуқлар тақсимоти энг оптимал вариант (трансакция харажатлари нолга тенг) бўлиб, ўзаро ҳамкорлик иштирокчилари уни ўзгартиришдан манфаатдор эмаслар. Шу сабабли ташкилий тузилмани амалий таҳлил қилиш учун мулкчилик ҳуқуқлари назариясини қўллашга бўлган қизиқиш шу билан шартланганки, ҳақиқатда трансакция харажатлари нолга тенг эмас, демак, ҳуқуқлар тақсимоти ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади. Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси ташкилот фаолиятининг ўзига хослигига қараб мулкдорлар ўртасида ҳуқуқлар тақсимотининг энг оптимал вариантини танлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли тўғрисидаги маълумотлар асосида шерикларни танлаш имконияти очилади.
У ёки бу ташкилий-ҳуқуқий шаклга хос бўлган ҳуқуқлар тақсимоти Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг «Юридик шахслар» деб номланувчи 4-бобида қайд этилган меъёрлар билан белгиланади. Юридик шахсларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари мулк ҳуқуқининг турли иқтисодий субъектларга тегишли алоҳида ҳуқуқларга ажратилишига йўл қўяди. Мисол тариқасида ташкилий-ҳуқуқий шаклни белгиловчи ҳуқуқлар тўпламининг айрим жиҳатларини қуйидаги жадвал орқали ҳавола этамиз, унда турли ҳуқуқларнинг тегишлилиги Фуқаролик кодексининг тегишли моддасида белгиланган (11.1-жадвал).
11.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексида мулкий хуқуқларнинг тавсифланиши





Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling