Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 1.45 Mb.
bet73/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

И 5 = ;
«Жами хусусий капитал»

(«Маъмурий-бошқарув харажатлари» +


«Раҳбар ходимларни мукофотлаш»)
И 6 =
«Ялпи фойда»

И5 индекси акциядорларнинг акциядорлик жамиятидаги қолдиқ даромадни олиш ҳуқуқидан фойдаланиши самарадорлигини таҳлил қилиш учун таклиф этилади. Агар тадқиқ этилаётган фирманинг баланси асосида ҳисоблаб чиқилган ушбу индекс тармоқ ёки корхоналар гуруҳлари бўйича ўртача индексдан анча кичик бўлса, у ҳолда расмий мулкдорлар «агентлар» - менежерларнинг оппортунистик хатти-ҳаракатлари эҳтимолига эътиборни қаратиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Менежерларнинг оппортунизмини, масалан, даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда «Маъмурий-бошқарув харажатлари» моддасининг ошириб кўрсатилиши ҳолатлари тасдиқлайди, чунки кўпинча менежерлар ўз даромадини пул шаклида кўпайтириш имкониятидан маҳрум бўладилар. Шунинг учун И6 индекси И5 индексининг табиий тўлдирувчиси ҳисобланади.


«Нақд пулда тўланган дивидендлар»


И 7 = ;
«Солиқлар тўланганидан сўнг фойда»

«Жорий операция харажатлари»


И 8 = .
«Солиқлар тўлангунича фойда»

Мазкур индекслар фирманинг мақсадли функциясини таҳлил қилиш ва, ўз навбатида, унинг реал «принципал»ини аниқлаш учун мўлжалланган. Бир акцияга даромадни кўпайтириш гепотезасини текшириш учун («принципал» - акциядорлар) И7 дивидендларни тўлаш коэффициенти қўлланилади (нақд пуллар ҳаракати ҳақидаги ҳисоботдан «Нақд пулда тўланган дивидендлар» моддаси). Бунда И7 коэффициентини динамикада кўриб чиқиш лозим – фақат унинг бир неча ҳисобот даврларидаги ижобий динамикаси фирманинг бир акцияга даромадни кўпайтириш мақсадини кўзлаганлигидан далолат беради. Иккинчи томондан, корхонанинг омон қолишга йўналтирилиши даражаси солиқлар тўлангунга қадар фойданинг барқарор энг кам миқдори чоғида жорий операция мажбуриятлари ва умуман пассивнинг ўзаро нисбати динамикаси (ошиш томонга) асосида баҳоланади.


«Сотилган товарларнинг таннархи»



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling