Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи


Download 1.45 Mb.
bet81/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

3. Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи
4. Давлатнинг шартномавий ва эксплуататорлик концепцияси
5. Давлатнинг «муваффақиятсизликлари»


1. Давлатнинг функциялари
Давлат ва давлат томонидан тартибга солиш табиатининг концептуал асосларини тадқиқ этиш институционал назарияда алоҳида ўрин тутади. Бу шу билан изоҳланадики, жаҳон хўжалик тизими ривожланишининг ҳозирги босқичида иқтисодий ривожланиш ва у ёки бу давлатнинг иқтисодий асосини шакллантириш йўлини аниқлашда муҳим роль ўйновчи мулк ҳуқуқларини таминлаш мулк соҳасида муайян чекловларни белгилаш, ушбу чекловларга риоя этилишини назорат қилиш ва мазкур чекловлар бузилган ҳолларда куч ишлатиш монополиясига эга бўлган мавжуд сиёсий тузилмага боғлиқ.
Шундай қилиб, давлат жамиятда расмий қоидаларнинг шаклланишида катта роль ўйнайди ва бу билан институционал муҳитнинг ўзгаришига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
1970-йилларда жаҳон хўжалик тизимида юз берган ларзалар давлатнинг иқтисодиётдаги роли ва давлатнинг табиати тўғрисидаги янги баҳс-мунозараларга туртки берди.
Давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви чегараси нима билан белгиланади? Давлатнинг иқтисодий соҳада иштирок этишининг ўзи инқироз сабаби ва иқтисодий ривожланиш учун тўсиқ ҳисобланмайдими? Агар давлатнинг аралашуви етарлича самарали бўлмаса, буни қандай қилиб тўғрилаш мумкин? Давлатнинг ролига тааллуқли бўлган шу ва бошқа саволларга жавоб қидириш билан турли илмий мактаблар ва йўналишлар иқтисодчиларининг аксарияти банд.
Давлат томонидан тартибга солиш соҳалари тўғрисидаги масала энг баҳс-мунозарали бўлиб, биз ушбу параграфда унга жавоб топишга уриниб кўрамиз.
Адам Смит 18-асрнинг иккинчи ярмидаёқ давлатнинг асосий мажбуриятлари доирасини белгилаб берди:
- биринчидан, жамиятни куч ишлатиш ва бошқа мустақил жамиятларнинг бостириб келишидан ҳимоялаш;
- иккинчидан, имкон қадар, жамиятнинг ҳар бир аъзосини адолатсизликдан ва унинг бошқа аъзолари томонидан жабрлашдан ҳимоялаш ёки яхши адолат ҳукмини ўрнатиш;
- учинчидан, уларни барпо этиш ва сақлаб туриш алоҳида шахслар ёки кичик гуруҳлар манфаатлари йўлида амалга оширилмайдиган муайян ижтимоий иншоотлар ва ижтимоий муассасаларни барпо этиш ва сақлаб туриш, чунки улардан келадиган фойда ҳеч қачон алоҳида шахслар ёки кичик гуруҳларга харажатларни тўлай олмайди, лекин кўпинча харажатларни катта жамиятга ортиқча тўлаши мумкин33.
Икки асрдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, мазкур тасниф давлат фаолияти соҳаларининг асосий маъносини акс эттиради.
Янги институционал мактабнинг ҳозирги вакиллари давлат интервенционализмини иқтисодий асослашни бозорнинг нуқсонларида ёки ночорлигида кўрмоқда. Янги институционалистларнинг ҳозирги талқинида давлатнинг функциялари қуйидагилардан иборат34:

  • мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш: трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда мулкчилик ҳуқуқларининг тақсимланиши ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади;

  • ахборот билан алмашиш тармоқларини барпо этиш: мувазанатли нарх бозор иштирокчиларига паст харажатли ва кам бузиб кўрсатилган ахборот билан алмашиш имконини берувчи ривожланган ахборот инфратузилмаси базасида шаклланади;

  • ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб чиқиш: давлатнинг ушбу йўналишдаги фаолияти алмашинадиган товарлар ва хизматлар сифатини ўлчаш харажатларини пасайтириш имконини беради, янада кенг маънода эса универсал чора-тадбирлар жумласига давлат томонидан пул муомаласининг ташкил этилиши ҳам киради, чунки алмашувнинг универсал тадбир – пулнинг энг муҳим функцияларидан бири;

  • товарлар ва хизматлар билан жисмоний алмашиш тармоқлари ва механизмларини барпо этиш: бозор инфратузилмаси нафақат ахборот билан алмашиш тармоқларини, балки товарлар ва хизматларнинг жисмоний ҳаракатланиши тармоқлари (транспорт тармоқлари, савдолар учун уюшган майдончалар ва ҳ.к.)ни ўз ичига олади;

  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва низоларда «учинчи» томон ролини бажариш: шартномаларни бажаришда кутилмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши шарнома томонларининг улардан оппортунистик фойдаланишидан кафолатлаш учун «учинчи» томон (суд)нинг аралашувини талаб қилади;

  • соф ижтимоий фаровонликни яратиш «чиптасиз» муаммосини келтириб чиқаради, бу уни молиялаш учун давлат томонидан мажбурлов чораларидан фойдаланишни талаб қилади (биринчи навбатда мудофаа, кейин соғлиқни сақлаш ва таълим сингари ижтимоий фаровонликни яратиш).

Янги институционал назария воситаларига таяниб, давлатни шакллантириш ва ривожлантириш босқичларини тадқиқ этган ҳолда, давлатни бошқаришнинг асосий соҳаларини танлашнинг институционал сабабларини аниқлаш мумкин бўлади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling