Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 1.45 Mb.
bet14/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

бирга бўла олишлик муаммоси Нэш бўйича мувозанат мавжуд бўлмаган вазият учун хосдир (ВИИ, ВИИИ моделлар). Агар институтлар стратегияларни танлашни чекламаса ва «йўналтирмаса», индивидлар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштира олишмайди. Масалан, давлат билан сармоядор ўртасидаги ўзаро муносабатга давлатнинг нуфузи омилининг жорий этилиши (2, 3) якунда тўхталиш имконини беради;

  • кооперация муаммоси - Нэш бўйича мувозанат мавжуд, у ягона, лекин Парето бўйича оптимал эмас (ИИИ модел - «маҳбуслар дилеммаси»). Ушбу вазиятда ҳам институционал чекловнинг жорий этилиши Парето бўйича оптимал натижага эришишни таъминлайди;

  • адолатлилик муаммосининг долзарблиги - Нэш бўйича ягона мувозанат асимметрик, ютуқнинг ўзаро ҳамкорлик иштирокчилари ўртасида адолатсиз тақсимланиши билан тавсифланади (В, ВИ моделлар). Адолатсизлик муаммосини ҳал этиш вариантларидан бири такрорланадиган ўйинларга ўтиш ва «аралаш» стратегиялар асосида нормаларни яъни, т0 вақт лаҳзасида индивид А стратегияни, т1 вақт лаҳзасида эса Б стртегияни танлаганда бўлади.

    Хулоса
    Институционал иқтисодий назариянинг предметини индивидларларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда ушбу ҳамкорликни таъминловчи тузилмалар ташкил этади.
    Жон фон Нейман ва Оскар Моргенштерннинг «Ўйинлар назарияси ва иқтисодий хатти-ҳаракат» (1944) китобидаги фикрлар институционал иқтисодиётда ўйинлар назариясини татбиқ этиш учун асос бўлган. 1994 йилга келиб, биринчи бор “нокооператив ўйинлар” назариясидаги мувозонат таҳлили учун бир варакайига уч тадқиқотчи иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. Булар: Райнхад Селтен (Германия), Жон Нэш (АҚШ), Жон С.Харсани (асли венгриялик – АҚШ). Ўйинлар назариясидаги формал моделни ташкил этиш учун: иштирокчи индивидларнинг мавжудлиги; ҳар бир иштирокчининг имкониятлар тўплами; иштирокчиларнинг стратегиялари ҳисобга олиниши лозим.
    Ўйинлар назарияси таркибий жиҳатдан кооператив(коалицияли) ва нокооператив (коалициясиз) назарияларга ажратилади. Ўйин (Г)ни таҳлил этишда уч қисм: ўйинчилар сони (Н); стратегиялар мажмуаси (Ст); иштирокчиларнинг ютуқ (П)лари асос бўлади.
    Ҳар бир ҳамкорлик учун мувозанатларнинг турли хиллари мавжуд бўлиши мумкин: устун стратегияли мувозанат, Нэш бўйича мувозанат, Штакельберг бўйича мувозанат ва Парето бўйича мувозанат

    Такрорлаш учун саволлар


    1. Нима учун институционал назарияда математик аппарат неоклассикаси учун анъанавий ҳисобланган математик аппарат тилидан эмас, балки ўйинлар назариясидан фойдаланилади.

    2. Индивидлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг қайси асосий муаммолари ўйинлар назарияси ёрдамида моделлаштирилади?

    3. Кооператив (коалицияли) ва нокооператив (коалициясиз) назарияларнинг хусусиятларини изоҳланг.

    4. Устун стратегияли мувозанатни шарҳлаб беринг.

    5. Нэш бўйича мувозанатни шарҳлаб беринг.

    6. Штакельберг бўйича мувозанатни шарҳлаб беринг.

    7. Парето бўйича мувозанатни шарҳлаб беринг.




    Download 1.45 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   98




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling