Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 1.45 Mb.
bet38/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

Сармоядор. Тадбиркорнинг ўзга мулкка бўлган талаби капитални қийматга эга бўлган чекланган ресурсга айлантиради. Бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик фаолиятидан воз кечган ва ўзига тегишли чекланган ресурс – капиталдан фойдаланиш ҳуқуқини тўлов эвазига сотувчи сармоядор-мулкдорнинг ижтимоий-иқтисодий роли пайдо бўлади. Сармоядорнинг шахсий мақсади мулкдан (капиталдан) олинадиган даромадни кўпайтиришдан иборат.

6. Мулк-талаб. Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса билан боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у истар-истамас ушбу фаолият биан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз зиммасига олади. Ўз навбатида, бу мулкдан оладиган даромаднинг иккита таркибий қисмни ўз ичига олади: чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўлов.

Сармоядор ролининг ушбу икки тарафламалиги оқибати – яна бир бўлиниш: иштирокчи роли ва кредитор роли, тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш мақсадини кўзловчи сармоядор ва мулкни йўқотиш хатарини камайтирувчи сармоядор ролининг пайдо бўлиши.

Иштирокчи – бу мол-мулкка нисбатан мулкчилик ҳуқуқидан жамиятга нисбатан талаб ҳуқуқи эвазига воз кечувчи иқтисодий агент. Ўз навбатида жамиятнинг ўзи ва унинг мол-мулки эмас, балки хўжалик жамиятига нисбатан мажбурият ҳуқуқлари иштирокчининг мулки ҳисобланади.

Иштирокчининг шахсий мақсади – жамиятнинг фойдасида иштирок этишдан иборат. Тегишлича у бу билан боғлиқ хатарларнинг бир қисмини ўз зиммасига олади. Натижада мазкур лойиҳалар хатарларини кўплаб иштирокчилар ўртасида тақсимлаш асосида ўта қиммат ва узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш мумкин бўлади. Иштирокчининг ижтимоий-иқтисодий миссияси, шу тариқа, хатарлар ва жавобгарлик дисперсиясидан иборат.

Кредитор. Агар сармоядор – бу тадбиркорлик ролидан воз кечган капиталист бўлса, у ҳолда кредитор – бу тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ хатарлардан воз кечган сармоядордир. Профессионал молиявий воситачилардан фойдаланиш эса хатарларни пасайтириш усули ҳисобланади.


Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling