Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


-расм. Ўзбекистонда мулкдорлар ва уларнинг мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш


Download 1.45 Mb.
bet41/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

7.2-расм. Ўзбекистонда мулкдорлар ва уларнинг мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш22



7.3-расм. Ўзбекистонда хусусий мулк эгалари субъектлари23

Ўзбекистон қонунчилигида, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мулкий ҳуқуқларнинг уч тури келтирилган. Лекин ривожланган бозор иқтисодиёти амал қилаётган мамлакатларда амалда бўлган умумий ҳуқуқда янада кўпроқ мулкий ҳуқуқлар ажратилади. Чунки, иқтисодий агентларнинг бозор тамойиллари нуқтаи назаридан ўзаро алоқалари мураккаб ҳодиса бўлиб, у мулкий ҳуқуқларни чуқурроқ аниқлаштиришни талаб қилади. Юқорида баён этилганидек, мулкий ҳуқуқлар А.Оноре рўйхати бўйича қуйидагича тақсимланади: эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи, тасарруф қилиш ёки бошқариш ҳуқуқи, ўзлаштириш ҳуқуқи, капитал қиймат ҳуқуқи, хавфсизлик ҳуқуқи, ашёнинг мерос ёки васият бўйича ўтишига бўлган ҳуқуқ, муддатсизлик ҳуқуқи, зарарли фойдаланишни тақиқлашга бўлган ҳуқуқ, ўндириш кўринишидаги жавобгарлик ҳуқуқи, қолдиқ хусусият ҳуқуқи.


Мулкий ҳуқуқларни аниқлашга бундай ёндашиш бозор иқтисодиёти шароитида индивидлар ўртасида ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳар қандай мураккаб музокараларни олиб бориш ва битишувга келишда самарали ҳисобланади. Чунки, бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятида кенг қулоч ёяётган ижара, лизинг, франчайзинг каби шакллари мулкий ҳуқуқларни янада кўпроқ субъектлар ўртасида тақсимланишини тақозо этади. Демак, юқоридаги ҳуқуқларни улардан энг унумли фойдаланувчи субъектларга аниқ мустаҳкамланиши трансакцион харажатларни қисқартиради ва самарали хўжалик юритишга ижобий таъсир кўрсатади.
Давлат корхоналарини хусусийлаштириш Давлат дастурларига мувофиқ очиқ акциядорлик жамияти доирасида мулкий ҳуқуқларнинг тақсимоти турли вариантлари назарда тутилди. Масалан, меҳнат жамоасининг аъзолари акциялар умумий улушида 10 фоиздан ошмайди, лекин ҳар бир ходим акцияларни олиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Натижада, мулк субьектлари ва ҳуқуқларининг тақсимланиши қуйидаги 7.2-жадвалдаги кўринишига эга.
7.2-жадвал

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling