Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Трансакция харажатлари миқдорининг эксперт баҳоларидаги тафсил


Download 1.45 Mb.
bet70/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

Трансакция харажатлари миқдорининг эксперт баҳоларидаги тафсилоти

Трансакция харажатларининг хили

Унитар корхона

Холдинг

Мультидивизионал тузилма

Ахборотни қидириш

1

3

2

Музокаралар олиб бориш

1

3

2

Ўлчаш

1

2

1

Шартнома тузиш

1

2

3

Мониторинг

3

1

2

Мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоялаш

-

-

-

Учинчи шахслардан ҳимоялаш

-

-

-

Жами

7 (мин)

11 (мах)

10

Демак, унитар корхона трансакция харажатларининг энг паст умумий миқдори билан тавсифланади. Бироқ амалда тармоқ бозоридаги муайян вазият ҳисобга олиниши лозим. Масалан, капитал бозори ва фонд бозорининг ривожланмаганлиги капиталнинг тармоқлараро оқимини таъминлаш учун холдингнинг жозибадорлигини, капиталнинг тармоқ ичида оқимини таъминлаш учун эса мультидивизионал тузилманинг жозибадорлигини оширади. Бундан ташқари, битимнинг хусусиятига қараб ҳар бир параметрга (0 дан 1 гача) алоҳида улуш бериш зарур. Ахборотни қидириш харажатларининг нисбати эмас, балки айнан мониторинг харажатларининг нисбати ҳал қилувчи бўлиши мумкин.




2. Фирманинг баланси унинг таркиби тўғрисидаги ахборот манбаи сифатида
Эксперт баҳоларидан ташқари, трансакция харажатларининг нисбий миқдори ва ташкилий тузилманинг оптималлик даражаси ҳақидаги ахборот манбаи бўлиб бухгалтерия ҳисоботларининг, биринчи галда баланс ҳамда фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот (даромадлар ҳақидаги ҳисобот)нинг маълумотлари хизмат қилиши мумкин. Балансдан фойдаланишнинг бундай йўналиши асосан фирманинг кредитга лаёқатлилигини имкониятли кредиторлар нуқтаи назаридан баҳолашга қаратилган молиявий таҳлилнинг оддий технологиясидан фарқ қилади. Институционал таҳлил учун биз таклиф этаётган балансдан фойдаланиш методологияси, албатта, тўлиқ эмас, шунинг учун унга нисбатан мутлақ аниқ ва тўла-тўкис хусусиятга даъвогарлик қилмайдиган хомаки вариант сингари муносабатда бўлиш лозим.
Бухгалтерия ҳисоботининг институционал таҳлилидаги дастлабки нуқта сифатида биз даромадлар ҳақидаги ҳисобот асосида аниқланадиган фирма маҳсулотини сотиш нархининг таркиби «ахборотнинг учта хилини: ташкилотнинг ички тафсилотлари ҳақидаги, бозордаги рақобат даражаси ҳақидаги ва фирма стратегияси ҳақидаги ахборотни синтез қилади», деган тезиcни қабул қиламиз. Ҳақиқатдан ҳам, таннарх таркиби нафақат ишлаб чиқариш ва технологик харажатларни, балки ташкилот ичида юзага келадиган трансакция харажатларини ҳам акс эттиради. Иккинчи томондан, даромадлар таркиби фирма фаолият кўрсатадиган ташқи муҳит ҳақидаги: талабнинг ҳолати ва динамикаси, рақобатчилар товарларининг нархи ва сифати, рақиб фирмаларнинг савдо тажовузкорлиги даражаси, мазкур секторда трансакция харажатларининг миқдори ҳақидаги ахборотни ҳам ўзида мужассам этади.
Алоҳида фирманинг бухгалтерия ҳисоботида мужассамланган ахборот ўз ўзича кам маълумот беради: институционал таҳлил уни тармоқ бўйича ёки шундай ўлчамдаги фирмалар гуруҳлари бўйича ўртача кўрсаткичлар билан таққослашни талаб қилади, чунки гап трансакция харажатларини мутлақ эмас, балки нисбий ифодада ўлчаш ҳақида бораяпти. Масалан, Японияда ҳар йили 865 та йирик фирманинг ўртача ҳолатга келтирилган баланси кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилади (НЕЕДС – Никкеи эcономиc элеcтрониc Дата Сйстем). Айнан ўртача ҳолатга келтирилган баланс маълумотлари асосида М.Аоки тўпланган ишдан бщшашда тщланадиган нафақалар миқдори фирма томонидан ходимнинг фирма учун ўзига хос кўникмалар ва билимларга эга бўлиши учун сарфланадиган саъй-ҳаракатларга тўғри пропорционал деган фараздан келиб чиқиб, ж фирмада инсон капитали ўзига хослигининг миқдорини баҳолашга уринди. Бундай эҳтимолликни Япония фирмаларида чиқариш нафақаларини шакллантириш тартиботини таҳлил қилиш орқали қабул қилиш мумкин. Ҳар бир янги ходимнинг келиши билан унинг номига махсус ҳисобварақ очилади, ундаги маблағлар суммаси иш стажининг ортиши ва ички иерархия эшелонлар бўйича ҳаракатланишга қараб ошади. Чиқиш нафақаси пенсияга кетишида ёки муддатидан олдин ишдан бўшаганида, тўланади (иккинчи ҳолатда ходим катта йўқотишларга дуч келади), бу уни фирма томонидан тўланадиган якка пенсияга яқинлаштиради. М.Аоки фирмада инсон капитали ўзига хослигининг даражасини тўпланган чиқиш нафақалари суммасининг фирманинг умумий капиталига нисбати сифатида ҳисоблаб чиқиладиган индекс ёрдамида аниқлади. Агар муайян фирма учун ҳисоблаб чиқилган бундай индекс ўртачалаштирилган баланс маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқилган индексдан ортиқ бўлса, у ҳолда фирмада инсон капитали ўзига хослигининг даражаси нисбатан юқори, ва аксинча.
НЕЕДСга ўхшаш баланс ҳар бир мамлакатда ҳам ҳисоблаб чиқилавермаслигига қарамай, исталган йирик консалтинг ёки аудиторлик фирмасининг маълумотлар базаси таққослаш учун зарур бўлган ахборотни ўзида мужассам этган. Энди ташкилотнинг ички тузилиши ва унинг бозор стратегияси ҳақида хулоса чиқариш имконини берувчи индексларнинг йиғиндисини батафсил кўриб чиқамиз. Дастлаб баланснинг умумий таркибини ва ГААП стандартидаги даромадлар ҳақидаги ҳисоботни ёдга оламиз (10.4-жадвал).
Актив ва пассив алоҳида моддаларининг таҳлили ташкилотда ҳуқуқларнинг реал тақсимланиши ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради, у расмий, таъсис ҳужжатлари ва акциядорлар реестрида қайд этилган тақсимлашга ҳамма вақт ҳам мос келмайди.
«Ходимларга иш ҳақи бўйича қарздорлик»
И 1и =
«Жами жорий операцион мажбуриятлар»

И1и индекс корхона ходимларининг қарорларни қабул қилиш жараёнига таъсири даражасини акс эттиради. Банклар, давлат ва ўзаро боғлиқ корхоналар олдидаги қисқа муддатли қарздорлик бўйича ҳам шунга ўхшаш И1и индекслар ҳисоблаб чиқилади. Агар корхона раҳбарияти ходимлар олдидаги мажбуриятларни бажаришни банклар, давлат (бюджет) ва ўзаро боғлиқ корхоналар олдидаги мажбуриятларни бажаришдан кўра устуворли деб ҳисобласа, у ҳолда бу меҳнат жамоаси томонидан эгалик қилиш, тасарруф этиш ва даромад олиш ҳуқуқига норасмий эгалик қилинишидан далолат беради.


«Узоқ муддатли кредитлар: таъминланмаган»
И 2 =
«Жами узоқ муддатли мажбуриятлар»

Банклар томонидан корхона устидан назорат даражасини аниқлаш учун И2 индексни ҳисоблаб чиқиш ҳам фойдали, чунки банк томонидан гаров билан таъминланмаган кредитлар, фақат берилган кредит қайтарилишининг бошқа, норасмий кафолатлари кўзда тутилган ҳолларда, берилиши мумкин31.


10.4-жадвал

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling