Инструкция для учителя для проведения урока по сортировкемусора


Download 22.38 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi22.38 Kb.
#1564235
TuriИнструкция
1   2   3
Bog'liq
Инструкция для учителя для проведения урока по сортировке мусора

Слайд 7.
Бу слайдда эса сиз, Малайзиядаги мактаб ўқувчилари, қирғоқ атофидаги ахлатни қандай йиғаётганини кўришингиз мумкин. Яхши фикр, тўғрими?
Слайд 8.
Чиқиндилар қанча вақт мобайнида парчаланишини биласизми, масалан, баклажкаларни шунчаки ташлаб юборсангиз? Газеталарничи? (Болалар саволга 1-2 мин жавоб берадилар.)
Слайд 9-10.
Кўриб турганингиздек, чиқиндилар турли вақт давомида парчаланади, баъзилари бир неча кун ва ой ичида чириб кетса, баъзилари эса, масалан, пластик жуда узоқ вақт, 400-450 йил давомида чирийди. Биз жуда кўп ишлатадиган оддий батарейкалар 200 йил давомида парчаланади ва шу билан бирга заҳарли моддалар чиқаради ва уларнинг 20 метргача бўлган атрофда ҳайвонлар ва ҳашаротлар яшай олмайди.
Слайд 11.
Бу тупроқларда энди ҳеч нарса ўсмайди.


Слайд 12.Нима қилиш керак?Чиқиш йўли бор! Чиқиндиларни саралаш!

Биласизми, биз ташлайдиган умумий чиқиндиларнинг деярли 60% чиқиндилар эмас, балки фойдали хомашё: қоғоз, пластмасса, шиша, металлар ва бошқа чиқиндилардир.
Шундай қилиб, чиқиндиларни саралаш – бу ахлат ва атроф-муҳит ифлосланиши муаммосига ечимдир! Дунёнинг ривожланган мамлакатларининг барча аҳолиси чиқиндиларни саралаш билан шуғулланади.
Слайд 13. ДАРАХТЛАРНИ ҚУТҚАРАМИЗ
1 тонна макулатура тежайди:

* 10 та дарахтни


* 1.000 кВт электроэнергияни
* 30 киши учун ионлаштирилган кислородни
* 200 кубометр сувни
Слайд 15.Қайта ишланган баклажкадан нима ишлаб чиқарилади?
Агарда биз баклажка ва бошқа пластик маҳсулотларни саралашни бошласак, уни қайта ишлаб, ундан: мебел, куртка, футболчилар учун формасини – кроссовкадан тортиб, футболкаларигача, шунингдек ўйинчоқлар, тугмалар ва ҳатто асфалт ҳам ишлаб чиқариш мумкин!
Слайд 16.
Чиқиндилар миқдорини камайтириш учун ва еримиз янада тозароқ бўлиши учун яна нима қилиш мумкин? Келинг, пластикни иложи борича камроқ ишлатишнинг 9 та усулини кўриб чиқайлик. Пластик – сайёрадаги энг кенг тарқалган ахлат тури. Пластик миқдорини камайтиришнинг оддий йўлларини қаранг.

Download 22.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling