Слайд 17.Сувни шишали стакан ёки бокалдан ичинг.
Слайд 18.Термосли идишлардан фойдаланинг (велосипедчиларга ўхшаб). Пластик идишлардаги сувни харид қилишни тўхтатинг!
Слайд 19. Металлик ёки ёғоч қошиқ, вилкадан фойдаланинг, ўзингиз билан олиб юринг.
Слайд 20. Табиий моддалардан ясалган ўйнчоқлар харид қилинг.
Слайд 21. Оддий идишлардан озуқланинг (шиша, керамика).
Слайд 22. Пластик идишлардан кўра, шишали банкаларни қайта ишлатинг.
Слайд 23. Бир неча марта ишлатиладиган матоли ёки жилкали сумкалардан фойдаланинг.
Слайд 24.Ичимлик ичадиган чўпдан воз кечинг.
Слайд 25.Дўкондаги махсулотларни шишали ёки қоғозли тараларда харид қилинг. Пластик упаковкалардан ўзингизни олиб қочинг.
Слайд 26.
Чиқиндиларни сараланг! Саралашнинг асосий мақсади – фойдали одатнишакллантириш – қимматли иккиламчи ресурсларни умумий ахлатга ва бунинг натижасида чиқиндихоналарга ташламасликдир. Чиқиндиларни саралаш – бу қийин ишэмас!
Чиқиндиларни саралаб, бунга дўстларингиз, ота-онангиз, ака-ука ва опа-сингилларингизни жалб қилишни ўрганинг! Бугунги дарсда олинган бу билим, кўникма ва одатлар сиз учун жуда муҳим ва келажакда жуда фойдали бўлади.
Слайд 27.
Чиқиндиларни саралаб, биз еримизни ахлатдантозалаймиз. Келинг сайёрамизни асрайлик, шунда у ҳар доим тоза ва чиройли бўлади!
Слайд 28. УЙГА ВАЗИФА.
Уйда, ота-она ёрдамидачиқиндиларни 3 ҳил рангдаги пакет, ёки коробка, ёки челакларга ажратиб солиб, расмга олиб, устозга юбориш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |