Инструкция по охране труда для электросварщика котлотурбинного цеха №2 «Киритилган сана»
Download 117.86 Kb.
|
КН 204-279-2020 УЗб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-сонли ҚОЗОН ТУРБИНА ЦЕХИ ЭЛЕКТР ПАЙВАНДЧИСИНИНГ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАСИ ИНСТРУКЦИЯ ПО ОХРАНЕ ТРУДА ДЛЯ ЭЛЕКТРОСВАРЩИКА КОТЛОТУРБИННОГО ЦЕХА №2
- 1 Қўлланиш соҳаси
- 2 Умумий қоидалар
КН 204-279:2019 Келишилган: Тасдиқлайман Касаба уюшма қўмитаси Техник директор- қарори билан бош мухандис ________ дан №______ ______М.О.Нурымбетов НОРМАТИВ ХУЖЖАТ 2-сонли ҚОЗОН ТУРБИНА ЦЕХИ ЭЛЕКТР ПАЙВАНДЧИСИНИНГ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАСИ ИНСТРУКЦИЯ ПО ОХРАНЕ ТРУДА ДЛЯ ЭЛЕКТРОСВАРЩИКА КОТЛОТУРБИННОГО ЦЕХА №2 «Киритилган сана _____________» 1 Қўлланиш соҳаси Ушбу корхона стандарти Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни»га, КН 204-005 «Тahiyatosh IES» АЖда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисидаги низомига асосланиб, 2-сонли козон турбина цехи электр пайвандчисининг функцияларини, ҳавфсизлик жабовгарлигини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилди. 2 Умумий қоидалар 2.1 Ушбу йўриқнома 2 сонли қозон турбина цехи ишлаб чиқаришда электр пайвандлаш ишларини хавфсиз амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. 2.2 Меҳнат мухофазаси ҳаракатдаги тегишли қонунчиликларига асос, меҳнат жараёнида ходимнинг ҳавфсизлигига, соғлигини сақлашга ва ишга лаёқатлилигига йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитария-гигиеник ва даволаш-профилактик тадбирлар тизимини ифодалайди. 2.3 2 сонли қозон турбина цехи электр пайвандчисининг иш жойидаги меҳнат шароитлари, қоидалар ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича меъёрларига мос келиши зарур. 2.4 2 сонли қозон турбина цехи электр пайвандчисининг лавозимига 18 ёшдан кичик бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган ва тегишли ишларни бажаришга яроқли деб топилган шахслар тайинланиши мумкин. 2.5 Мустакил ишлашга тайинланишидан олдин электр пайвандчиси: - кириш йўриқномасини; - иш жойида дастлабки йўриқномани; - техник директор томонидан тасдикланган дастур бўйича ўкитилиши; -ТЭК, ЁХК, ХТК, ДТКН, ГХХ қоидаларини, лавозим ва эксплуатация йўриқномаларини, шунингдек меҳнатни мухофаза қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқномаларини ўтиши зарур. 2.6 Электр пайвандчиси ІІ грух электр хавфсизлиги ва махсус билим синовларидан ўтган ҳақида гувоҳномага эга бўлиши керак. 2.7 Электр пайвандчиси ўтиши шарт: - инструктаж (ойига 1 марта); - ушбу инструктаж ва раҳбарият томонидан тасдиқланган дастур бўйича муддатларда текшириш; - йилда 1 марта тиббий кўрикдан ўтиши. 2.8 Электр пайвандчиси бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилиниши керак. У тиббий кўрикдан ўтишдан қочиш ҳуқуқига эга эмас. Текширувлардан ўтишдан бўйин товлаганлик ва ўтказганлик сўров натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияномани бажармаганда, маъмуриятлар уларни ишга йўл қўймасликка ҳақлидир. Электр пайвандчиси соғлиғи ёмонлашса тиббий кўрикни навбатдан ташқари ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Тиббий текширувлар вақтида улар иш жойин(лавозимини) сақлаб қоладилар. 2.9 Электр пайвандчиси корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларини сақлаши шарт. Чекиш корхона ҳудудида ва ишлаб чиқариш хоналарида фақат чекиш учун белгиланган жойларда рухсат этилади. Иш вақтида корхона ҳудудида спиртли ичимлик ичмаслиги ва иш давомида бекитилган жойларда ичиши, маст ҳолда ишга келиши ман қилинади. 2.10 Ишлаб чиқаришда асосий хавфли жойлари асосий мой баки, қозон газ қувурлари, генератор, турбина конденсаторлари ва ҳакозалар. 2.11 Электр пайвандчиси иш давомида қуйдаги хавфли меҳнат шароитларида иш олиб бориши мумкин: - паст ёки юқори ҳаво харорати - юқори даражадаги шовқин (шум) - ёруғликнинг паст даражада бўлиши; - иш жойининг ҳаво ифлосланиши; - ёнғин ва портлаш содир бўлиши хавфи; - электр токи хавфи; - авария пайтида вайрон бўлган қурилмалар. 2.12 Электр пайвандчиси белгиланган тартибда лавозимига тегишли - махсус кийим (костюм х/б) . - брезент кастюми: - чарм оёқ кийими; - брезент қўлқопи; - ҳимоя дубилғаси; - электр токи ўтказмайдиган қўлқопи; - иссиқ кийим; - пахтали шимлар. - ювиш воситалари, сут ва бошқа махсулотлар. 2.13 Электр пайвандчиси иш давомида портлаш хавфи ва ёнғин содир бўлиш хавфи қоидаларига риоя қилиши керак. Асбоб уснуканлар носозлиги аниқланганда, устага, катта устага ёки цех рахбарига хабар бериши керак. 2.14 Агар электр пайвандчиси иш давомида бахтсиз ходиса рўй берса: - жабрланувчини хавфли жойдан озод қилиши; - биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш; - бўлган воқеани цех рахбарига хабар бериш; - шифокорни чақириш. 2.15 Электр пайвандчиси қуйидаги гигиеник талабларга риоя килиши шарт: - овкатланишдан олдин қўлларни совун билан ювиш, қўлларни ювишда бензин, керосин ва бошқа эритмаларни қўланмаслик; - овқатни махсус ажратилган жойда танаввул қилиш; - факат ичимлик сувини истеъмол килиш; - махсус кийимларни, индивидуал ҳимоя воситаларини тоза ва шахсий кийимлардан алоҳида сақлаш. 2.16 Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари талабларини бажармаган электр пайвандчиси ҳаракатдаги қонунчиликларга мувофик, интизомий, маъмурий ва жиноий жовабгарликка тортилади. 2.17 Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқноманинг талабларининг бузилиши, мехнат интизоми бузилиши каби маъмурият ва касаба уюшма томонидан текширилади. Download 117.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling