Инсултнинг 2 тури мавжуд


Download 21.98 Kb.
bet1/3
Sana29.04.2023
Hajmi21.98 Kb.
#1401461
  1   2   3
Bog'liq
ИНСУЛТ


ИНСУЛТ: олдини олиш, даволаш ва қайта тикланиш

Миядаги қон айланишининг кескин бузулишига инсулт деб аталади. Бошқа касалликлар сингари инсултни ҳам даволашдан кўра олдини олиш осонроқ.


Инсултнинг 2 тури мавжуд:
1. Геммарогик инсулт - касалликнинг енг оғир шакли бўлиб, қон босими ошиши натижасида юз беради. Бунда қон томирлари ҳаддан ташқари юқори қон босимига бардош бера олмай ёрилади ва қон мия моддасига қуйилади. Натижада мия сиқилиб, унинг маълум бир қисми нобуд бўлади. Бу ҳолат бир вақтда содир бўлади.
2. Ишемик инсулт натижасида қон томирлари ёрилмайди, лекин улар орқали қон оқими тромб (тўсиқ) лар туфайли тўхтаб қолади. Тромблар - ёш ўтган сайин қон томирларида кўпайиб борадиган моддалар. Улар ҳар қандай аъзога қон келиш йўлини тўсиб қўйиши мумкин, натижада ўша аъзо инфарктга учрайди. Инсултнинг бу тури одатда ёши ўтган инсонларда учрайди. Ишемик инсулт бир вақтда ёки ёки бир неча кунлар давомида содир бўлиши мумкин.
Шифокорлар орасида микроинсулт деган тушунча ҳам мавжуд бўлиб, бунда мияга теккан зарба кўпи билан 24 соат ичида йўқ бўлиб кетади. Бунда бемор асорациз соғайиб кетади, лекин микроинсултни огоҳлантиришдек қабул қилмоқ зарур. Ундан сўнг ҳаёт тарзини соғлом тарзига ўзгартириб, қон босимига ниҳоятда еътиборли бўлиш талаб етилади.
Миянинг қайси қисми зарб йеганига кўра инсултнинг асорати намоён бўлади. Мисол учун, агар миянинг чап ярим палласи зарб йеган бўлса, у ҳолда бемор гапиришга қийналади, баъзида гапира олмайди. Агар миянинг олди марказий қисми зарб йеган бўлса, у ҳолда беморнинг ҳаракатланиши қийинлашади, баъзида ҳаракат умуман бўлмайди (паралич). Миянинг орқа қисми зарб йеса, у ҳолда кўриш қобилияти заифлашади. Инсулт миянинг кўп қисмини ёки баъзи бир қисмларигагина зарба бериши мумкинлиги учун, беморнинг инсултдан сўнгги ҳолати миядаги нобуд бўлган тўқималар ҳажмига боғлиқ.
Инсулт аломатлари:
Афсуски, инсултнинг ёмон томони шундаки, унинг бошланиши сезилмай ўтади. Инсулт бошланган бўлса ҳам, инсон ҳеч қандай оғриқ ёки нохуш ҳолат сезмаслиги мумкин. Баъзида бош айланиши, кўриш қобилияти сустлаши ёки кўнгил айнаш ҳолати бўлиши мумкин. Беморнинг ўзи ҳам унинг яқинлари ҳам мияда катта муаммо вужудга келганидан бехабар бўладилар. Касаллик ривожланишидаги муҳим - мияга тегадиган зарбани камайтириш имконияти бор - даврни деярли ҳамма ўтказиб юборади.
Инсулт асоратлари жуда оғир бўлиб, уни йенгишда бемордан катта қудрат ва бардош талаб етилади. Инсултга чалинганларнинг 80% қолган умр давомида ногирон бўлиб қоладилар.

Download 21.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling