Инсултнинг 2 тури мавжуд


Инсултга чалиниш хавфи кимда бор?


Download 21.98 Kb.
bet2/3
Sana29.04.2023
Hajmi21.98 Kb.
#1401461
1   2   3
Bog'liq
ИНСУЛТ

Инсултга чалиниш хавфи кимда бор?
Ишемик инсулт:

  • Ёши 80 дан ошганлар;

  • Ёши 50 дан 80 гача бўлган еркаклар;

  • Артериал гипертензия (қон босимининг юқори бўлиши) беморлари;

  • Қанд диабети беморлари;

  • Туз ва шўр маҳсулотларни кўп истеъмол қиладиганлар;

  • Вазни юқори бўлиб организмда ёғи кўп инсонлар;

  • Жисмоний ҳаракат қилмайдиганлар;

  • Баъзи юрак касалликлари беморлари;

  • Атеросклероз (қон томирларининг қисилиши) беморлари;

  • Чекадиганлар;

  • Алкоголни меъёридан кўра кўпроқ қабул қиладиганлар;

  • Яқин қариндоши инсултга чалинганлар;

Гемморагик инсулт:

  • Қон томирларининг табиий ҳолати бузилган инсонлар;

  • Узоқ давом етадиган ёки мунтазам равишда қон босими кўтариладиган беморлар;

  • Қон қуйилиш функсияси бузилган беморлар;

  • Мия шиши мавжуд бўлган беморлар;

  • Психостимуляторларни қабул қилувчи беморлар;

  • Мия яллиғланишига чалинган беморлар.

Инсултни олдини олиш:
1. Қон босимини доимий назорат қилиб юриш. Уни юқорига кўтарилиб кетмаслигини таъминлаш учун керакли дори воситаларни мунтазам равишда қабул қилиш. Қон босими тинч ҳолатда 140/90 дан юқори юрадиган барча инсонлар қон босимига ниҳоятда еътиборли бўлиши талаб етилади.
2. Чекаётганлар чекишни ташлаши мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Алкогол ичимликларини меёридан ортиқ қабул қилишмаслик зарур.
4. Мунтазам равишда жисмоний машғулотларни бажариш лозим. Бунда оғир машғулотлар емас, балки организм учун қулай ва ёқимли ҳаракатлар назарда тутилади (масалан, тоза ҳавода айланиш, йенгил жисмоний машғулотлар, шифокор томонидан таъқиқланмаган бошқа машғулотлар). Жисмонан ноактивлик саломатликка зарар ҳисобланади. Кунига камида 30 дақиқа давомида тоза ҳавода айланиш организмга катта фойда келтиради.
МУҲИМ! Жисмоний машғулотлар организмга ва аъзоларга оғирлик келтирмаслиги зарур.
5. Қондаги холестерин моддаси даражасини пасайтириш керак. Юқори даражадаги холестерин инсулт хавфини оширади. Жисмоний активлик, махсус диеталар холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради.
6. Қанд диабетига чалинган беморлар инсултни олдини олиш мақсадида шифокор билан махсус диетани ишлаб чиқишлари ва ундан фойдаланишлари талаб етилади.
7. Туз ва ёғи кўп маҳсулотлардан истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади. Шу қаторда дудланган маҳсулотларни ҳам овқатланиш рационидан чиқариб ташлаш лозим;
8. Организмда юрак-қон томир тизими касалликларини ўз вақтида даволаш керак. Баъзида юрак-қон томир тизими касалликлари инсултни қўзғатиши мумкин.

Download 21.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling