Интеграцион ўҚитиш асосида касбий компетентлик таркибий қисмларини ривожлантириш


Download 22.71 Kb.
Sana26.03.2023
Hajmi22.71 Kb.
#1298160
Bog'liq
Таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанлар Умумкасбий фанларни ўкитиш


УДК 372.8
ИНТЕГРАЦИОН ЎҚИТИШ АСОСИДА КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИК ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Мавлонов Равшанбек Абдужабборович,
катта ўқитувчи, Наманган муҳандислик-қурилиш институти,
тел.: +99893 493-61-00, e-mail: ravshanbek.mavlonov@gmail.com
Аннотация. Мақолада бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлиги таркибий қисмларини лойиҳалаш билан боғлиқ ўқув мақсадларини диагностика қилиш, касбий компетентлик таркибий қисмларини белгилашда уларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ҳақида сўз юритилади.
Калит сўзлар: компетентлик, ўқув мақсадлари, диагностика, мутахассис, баҳолаш мезонлари, билим, саводхонлик.
РАЗВИТИЕ КОМПОНЕНТОВ ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ КОМПЕТЕНЦИИ НА ОСНОВЕ КОМПЛЕКСНОГО ОБУЧЕНИЯ
Аннотация. В статье рассматривается диагностика образовательных целей, связанных с проектированием компонентов профессиональной компетентности будущих специалистов, критерии оценки их развития при определении компонентов профессиональной компетентности.
Ключевые слова: компетентность, образовательные цели, диагностика, специалист, критерии оценки, знания, грамотность.
DEVELOPMENT OF PROFESSIONAL COMPETENCE COMPONENTS ON THE BASIS OF INTEGRATED TRAINING
Abstract. The article deals with the diagnosis of educational goals related to the design of the components of professional competence of future specialists, the criteria for evaluating their development in determining the components of professional competence.
Keywords: competence, educational goals, diagnosis, specialist, assessment criteria, knowledge, literacy.

Умумкасбий фанларни ўқитиш жараёнида бўлажак мутахассисларнинг умумкасбий компетенциясини ривожлантириш тизими, ҳар қандай педагогик тизим сингари, талабалар, ўқитувчилар, ўқув мақсадлари, умумкасбий фанларнинг мазмуни, ўқитишнинг ташкилий шакллари ва дидактик жараёнларнинг ўзаро таъсирини таъминлайди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-сентябрдаги ПФ-5812-сонли «Касбий таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорини қабул қилиниши билан мамлакатимизда профессионал таълимни ташкил этиш, уларда таълим жараёнини олиб боришда жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган мутахассис кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида аҳамият берилмоқда [1].
Бўлажак мутахассисларни тайёрлашнинг педагогик тизими ўзаро боғлиқ ишлайдиган элементларнинг ўзига хос тузилишига эга бўлган мураккаб тизим ҳисобланади. Тизимни ташкил этувчи элементнинг ўзгариши тизимнинг бошқа барча элементларининг ўзгаришига олиб келади. Анъанавий ўқув мақсадларини мутахассиснинг касбий компетентлиги таркибий қисмлари билан алмаштириш педагогик тизимнинг бошқа барча элементларини кўриб чиқишни талаб қилади.
“Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналиши талабаларига умумкасбий фанларни ўқитишда таълим технологиялари жараён сифатида қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга қаратилган ўзаро боғлиқ педагогик ҳаракатларни англатади:
- ушбу лойиҳани кейинчалик амалиётга татбиқ этиш билан ўқув жараёнини дастлабки лойиҳалаш;
- ўқув мақсадларини аниқлаш ва уларга эришишнинг объектив назорати;
- лойиҳанинг тузилиши ва мазмунининг яхлитлиги;
- ўқитиш методлари, шакллари ва воситаларини оптималлаштириш;
- ўқув жараёнини амалга ошириш имконини берувчи оператив мулоҳазаларнинг мавжудлиги.
Фанни ўқитиш технологиясини лойиҳалаш ўрганилаётган мавзу орқали ўзаро боғлиқ педагогик жараёнлар тизимини ва бўлажак мутахассиснинг касбий компетентлигининг таркибий қисмларини ривожлантириш методларини тавсифлаш тартиби сифатида ифодаланиши мумкин. Бу таълим технологиясини яратиш ўқув материалини танлаш ва ишлаб чиқилган лойиҳани амалда амалга ошириш учун зарур бўлган методологик базани яратиш билан боғлиқ.
П.И.Образцов ўзининг “касбий йўналтирилган таълим технологияси: лойиҳалаш ва қурилиш хусусиятлари” мақоласида таълим технологиясини лойиҳалаш ва қуриш учун қуйидаги алгоритмни таклиф қилади:

    • диагностик ўқув мақсадларини аниқлаш-кутилаётган дидактик натижанинг ўлчанган параметрларида тавсифлаш;

    • мутахассиснинг келажакдаги касбий фаолияти шароитида ўқитиш мазмунини асослаш;

    • ўқув материали мазмунининг тузилишини, унинг ахборот имкониятларини ва унинг элементлари ўртасидаги семантик алоқалар тизимини аниқлаш;

    • ўрганилаётган материални ўзлаштириш даражалари ва ўқувчилар учун зарур бўлган дастлабки тайёргарлик даражаларини аниқлаш;

    • ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган касбий тажрибаларнинг билим ва амалий вазифалар тизими шаклида тўпланиши;

    • ушбу тажрибани ўзлаштириш учун махсус дидактик тартибларни қидириш – индивидуал ва жамоавий машғулотларнинг ташкилий шакллари, методлари, воситаларини танлаш;

    • ўқитувчининг талабалар билан педагогик ҳамкорлигини ташкил этиш-коммуникатив вазиятларни яратиш;

    • ўқув дастурлари сифатини мониторинг қилиш ва ўлчаш тартиб-қоидаларини ва ўқув фаолиятини индивидуал тузатиш усулларини танлаш;

    • ўқитиш технологияси лойиҳасини технологик хариталар кўринишида тақдим этиш [2].

Бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлиги таркибий қисмларини лойиҳалаш билан боғлиқ ўқув мақсадларини диагностика қилиш муаммоси мавжуд бўлиб, улар нафақат билим, балки рақобатбардош мутахассис учун зарур бўлган шахсий фазилатларни ҳам ўз ичига олади. Ўқув мақсадларини, яъни мутахассисларнинг касбий компетентлиги ўзига хос таркибий қисмларини белгилашда уларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўламини аниқлаш керак. Касбий компетентлик таркибий қисмларини ривожланиш даражасини уларнинг иш вақтини ташкил этиш, билимларини, услубий саводхонлигини ва бошқаларни етарли даражада баҳолаш қобилияти каби қандай баҳолаш мумкин?
Бўлажак мутахассисларининг компетентлик таркибий қисмларини баҳолаш мезонлари бир қатор анъанавий усуллардан танланиши мумкин: ўрганилаётган мавзулар бўйича дастурлаштирилган сўровлар, психологик тестлар ва бошқалар ёки портфолио, интервьюлар, мунозаралар ва бошқалар каби муқобил усуллар. Муқобил усуллар ёрдамида ташхис қўйилган компетентлик таркибий қисмларини баҳолаш кўламини белгилаш учун бир қатор имкониятлар мавжуд. Касбий компетентликнинг таянч таркибий қисмларини ишлаб чиқиш ва диагностикасини давлат таълим стандартининг ўқув мақсадларига киритилгунга қадар ўқитиш талаблари сифатида жойлаштириш таклиф қилиниши мумкин.
Касбий компетентлик таркибий қисмларини ривожлантиришнинг педагогик технологияларини лойиҳалашда фанлараро интеграция асосида ўқитиш орқали бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлик таркибий қисмларини ривожланганлик даражасини баҳолаш мумкин. Баҳолашни алоҳида предмет доирасида эмас, балки бир неча предметлар доирасида амалга оширилиши керак. Олий таълимнинг мавжуд амалиётида эса бундай вариант курс лойиҳалари ва битирув малакавий ишларини тайёрлаш шаклида амалга оширилади.
Шундай қилиб, талабаларни умумкасбий фанлардан фанлараро интеграцион ўқитиш асосида касбий компетентлиги таркибий қисмларини ривожлантиришнинг педагогик технологиясини лойиҳалаш қуйидаги олти босқични ўз ичига олади:

  • касбий компетентлик таркибий қисмларини (техник, технологик ва ахборот) аниқлаш;

  • касбий компетентлик таркибий қисмларини ривожлантириш мумкин бўлган умумкасбий фанлар рўйхатини аниқлаш;

  • талабаларни фанлараро интеграция асосида ўқитиб, касбий компетентликка эришишини таъминловчи стратегияни аниқлаш;

  • талабаларни фанлараро интеграция асосида ўқитиш орқали, компетентликни самарали ва барқарор шаклланишига имкон берувчи таълим жараёнини ташкил этишнинг педагогик методикасини танлаш;

  • талабаларни фанлараро интеграция асосида ўқитиш орқали касбий компетентлиги таркибий қисмларини ривожланиш жараёнини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ўқув методик мажмуани ишлаб чиқиш.

Талабаларни фанлараро интеграция асосида ўқитиш орқали касбий компетентлик таркибий қисмларини ривожланганлик даражасини баҳолаш методлари ва воситаларини лойиҳалаш қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:

  • ўқув фанининг модулли дастури (шакл);

  • лойиҳалаш методи (метод);

  • касбий компетентликни ривожлантириш бўйича компетентли йўналтирилган методик қўлланма ва кўрсатмалар (ўқитиш воситаси).

Бошқа методларга қараганда, бу методда талабалар режалаштириш, ташкил этиш, текшириш, таҳлил этиш ва бажарилган ишнинг натижасини баҳолаш жараёнида кўпроқ иштирок этадилар. Лойиҳалаш методида таълим беришда фақат натижалар эмас, балки жараённинг ўзи кўпроқ аҳамиятлироқдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Мирзиёев Ш.М.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-сентябрдаги ПФ-5812-сонли «Касбий таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори. T: 2019 йил.
2. Образцов П.И. Методы и методология психолого-педагогического исследования. — СПб.: Питер, 2004. - 268 с: ил.- (Серия «Краткий курс»).
3. Юзликаев Ф.Р. Интенсификация процесса дидактической подготовки будущего учителя в педагогическом институте. -Т.: Фан, 1995. -203 с.
Download 22.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling