Интеграция даражаси кичик микросхемалар; Интеграция даражаси ўртача микросхемалар
Download 0.6 Mb.
|
FARRUX
12-маъруза. Асинхрон JK триггерларРежа
Таянч сўз ва иборалар JK – триггерлар, триггернинг турғун холати, триггернинг J ва K киришлари тактловчи (синхронловчи) импульс, ҳисобловчи (саноқ) Т – триггер Кириш сигналларининг тақиқланган комбинациясига эга бўлмаган триггерга JK – триггер дейилади. Унда ҳам иккита кириш бўлиб, улардан бири J триггерни Q=1 ҳолатга, иккинчиси К эса Q=0 ҳолатга ўтказади. Бир вақтнинг ўзида J=1 ҳамда К=1 сигнал берилса триггер ўзининг турғун ҳолатини ўзгартиради (3.6 - жадвал). 3.6- жадвал
JK триггер учун Карно картасини 3.6–жадвалга асосан тузамиз (3.7-жадвал). 3.7 - жадвал
Карно картасида Qn+1нинг хақиқий қийматлари учун иккита бирлашмага эга бўламиз. JK – триггернинг характеристик тенгламаси: . JK – триггерни ВА – ЭМАС элементлар ёрдамида амалга ошириш учун унинг характеристик тенгламасини Де Морган теоремасига асосан қуйидаги кўринишда ёзамиз: Ҳосил қилинган структура тенгламасига асосан бажарилган JK – триггернинг структура схемаси 3.3 – расмда келтирилган. 3.3 – расм. JK – триггернинг структура схемаси (а) ва (б) JK – триггернинг киришидаги сигналлар J=K=1 бўлганда инверс ҳолатга ўтиши, яъни ҳолатини ўзгартиришидан фойдаланиб, унинг асосида ҳисобловчи (саноқ) Т – триггер ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун триггернинг J ва К киришларини тутуштириш етарли. Т – триггернинг характеристик тенгламаси J ва К ни Т билан алмаштириб ҳосил қилинади: . 3.4 – расм. Иккита инверс киришли RS – триггер асосида бажарилган JK триггернинг структура схемаси (а) ва белгиланиши (б) JK – триггернинг иккита инверс киришли RS – триггерлар асосида ҳам тайёрлаш мумкин (3.4 - расм). Бундай триггерни синхрон триггерга айлантириш осон. Бунинг учун киришдаги ВА – ЭМАС элементларининг учинчи С киришлари бирлаштирилади ва унга тактловчи (синхронловчи) импулс берилади. Шу сабабли бундай триггерлар кенг қўлланилади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling