Интеграция даражаси кичик микросхемалар; Интеграция даражаси ўртача микросхемалар


Download 0.6 Mb.
bet8/10
Sana24.12.2022
Hajmi0.6 Mb.
#1056001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
FARRUX

Триггерлар
Триггерлар деб - иккита турғун ҳолатга эга бўлган ва бошқарувчи сигналлар таъсирида бир турғун ҳолатдан иккинчи турғун ҳолатга сакраб ўтадиган қурилмага айтилади. Бошқача айтганда триггер хотирага эга бўлган қурилма бўлиб, энг камида битта кириш ва битта чиқишга эга бўлади. Умуман олганда киришдаги сигналга боғлиқ ҳолда чиқишдаги сигнал ўзгаришининг тўртта алгоритми мавжуд бўлиши мумкин: чиқиш ҳолатининг ўзгармаслиги; чиқиш ҳолатининг тескарига ўзгариши; 0 ни қўшиш; 1 ни қўшиш.
Триггерлардан рақамли автоматларни тайёрлашда хотира элементи сифатида фойдаланиш мумкин. Триггерлар асинхрон ёки тактланувчи (синхрон) бўлиши мумкин. Асинхрон триггерлар бир тунғун ҳолатдан иккинчисига кириш сигналлари берилган вақтда ўтади. Фақат маълум вақт моментларида ишлашини таъминлаш учун синхрон триггерларнинг киришига тактловчи импульслар берилади. Бошқарувчи импульслар синхрон триггернинг ҳолатини фақат тактловчи импулслар берилган вақтда ўзгартириши мумкин.
Асинхрон RS – триггернинг ишлашини кўрайлик (инглизча: R (reset) – ташлаш; S (set) - ўрнатиш). Унинг чиқиш сигнали Qn+1 кириш сигналлари Sn ва Rn лардан ташқари кириш сигналлари таъсир қилгунча бўлган ҳолати (чиқиш сигнали) Qn га ҳам боғлиқ бўлади, яъни Qn+1 = f (Qn,Sn,Rn).
3.4 - жадвал

Sn

Rn

Qn

Qn+1

0

0

0

0

0

0

1

1

0

1

0

0

0

1

1

0

1

0

0

1

1

0

1

1

1

1

0

x

1

1

1

x

Триггернинг кириш сигналлари таъсирида бир ҳолатдан иккинчисига ўтиши мантиқий элементларнинг хақиқийлик жадвалига ўхшаш ўтишлар жадвали ёки характеристик тенглама ёрдамида кўрсатилади.


Асинхрон RS триггерларнинг ўтишлар жадвалини тузамиз (3.4 - жадвал).
Кириш сигналлари таъсир қилмаганда триггер ўзининг аввалги турғун ҳолатини сақлайди. Триггер Rn=1 сигнал таъсирида Qn нинг қийматига боғлиқ бўлган ҳолда Qn+1 ҳолатга ўтади. Кириш сигнали Sn=1 бўлганда эса триггернинг Qn+1=1 ҳолати ўрнатилади. Иккала кириш сигнали бир вақтнинг ўзида бирга тенг, яъни Sn=1 ва Rn=1 бўлганда триггернинг чиқиш сигнали ноаниқ бўлиб қолади.
Асинхрон RS – триггернинг характеристик тенгламасини 3.11 – жадвалга асосан минимал дизъюнктив шаклда тузамиз:

Карно картасидан (3.5 - жадвал) фойдаланиб ҳам худди шундай натижага келиш мумкин.
3.5 - жадвал

Qn

Sn Rn

00

10

11

01

0

0

1

0

0

1

1

1

0

0

Функциянинг аниқ бўлмаган қийматларининг ўрнига 0 ни ёзиб минималлаштирамиз:



Асинхрон RS – триггернинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда унинг характеристик тенгламасини SnRn=0 шарт билан тўлдирамиз:

Асинхрон RS – триггернинг ЁКИ – ЭМАС элементлар ёрдамида бажарамиз (3.2,а - расм):



3.2-расм. Асинхрон RS-триггерларнинг схемалари ва белгиланиши:
а-тўғри киришли; б-тескари киришли

Тескари киришли асинхрон RS – триггернинг схемаси 2.22,б – расмда келтирилган. Бундай триггер учун кириш сигналларининг Rn=0, Sn=0 комбинацияси тақиқланган бўлади.


Ўтишлар жадвали (3.4 - жадвал) соддароқ кўринишга келтирилиши мумкин (3.5 - жадвал).
3.5 - жадвал

Sn

Rn

Qn+1

0

0

Qn

0

1

0

1

0

1

1

1

x

Бунинг учун SnRnнинг қийматлари бир хил бўлган сатрлар бирлаштирилади. Биринчи ва иккинчи сатрларда Qn+1=Qn, 3 ва 4 – сартларда Qn+1=0, 5 ва 6 - сатрларда Qn+1 ва 7 ва 8 – сатрларда Qn+1нинг қиймати аниқ эмас.





Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling