Interdiscipline innovation and scientific research conference
INTERDISCIPLINE INNOVATION AND SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE
Download 92.17 Kb. Pdf ko'rish
|
2022 15.09. Great Britain
INTERDISCIPLINE INNOVATION AND SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE
British International Science Conference 30 объектларига инвесторлар томонидан қўйиладиган мулк ва интеллектуал қадриятларнинг барча турларини ифодаловчи маблағларнинг киритилишидир». Юқорида олимлар томонидан келтирилган «инвестиция» тушунчасининг таърифларини, инвестициянинг мазмуни тўғрисидаги фикрларни, инвестициялар бўйича меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган кўрсатмаларни умумлаштирган ҳолда, ―инвестиция самарадорлиги» тушунчасининг қуйидагича таърифини илгари сурамиз: «Инвестициялар самарадорлиги – бу даромад олиш, ижтимоий самарага эришиш ва жаҳон иқтисодиѐтига интеграциялашувни амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик ва фаолиятнинг бошқа турлари объектларига инвесторлар томонидан қўйиладиган мулк ва интеллектуал қадриятларнинг барча турларини ифодаловчи маблағларнинг киритилишидан олинадиган самарадорликдир». Демак, инвестиция фойда олиш мақсадида инвесторнинг миллий иқтисодиѐтга маблағ киритиши бўлиб, келажакда кўпроқ истеъмол қилиш имкониятини яратиш мақсадида эртанги кунга маблағни мақсадли сарфлашдир. Бу борада хўжалик фаолияти натижалари билан бирга мамлакатнинг геосиѐсий жойлашуви ва давлат томонидан юритилаѐтган ички сиѐсат муҳим ўрин тутади. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунчилигида «Инвестициялар - иқтисодий ѐки бошқа фаолият объектларига сарфланадиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлардан иборатдир» деб таърифланган. Мамлакат иқтисодиѐтига инвестиция жалб қилинар экан, албатта, сармоя киритувчи ҳар бир инвестор, авваламбор, ушбу мамлакатнинг инвестицион муҳити ва жозибадорлигига эътибор қаратади. Киритилаѐтган инвестиция қандай кўринишда бўлмасин, у рақобат муҳитини ривожлантириш, рақобатга бардошли маҳсулот турини ишлаб чиқаришни тезлаштириш, ѐ бўлмаса, бевосита янги, замонавий инновацион, илғор техника ва технологиялар олиб келади, ҳамда диверсификациялашни амалга оширади, оқибатда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш тезлашади ѐки мавжуд ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилади. Мамлакатда қулай инвестиция муҳити яратилиши инвестиция фаолиятини ривожлантириш ва амалга оширишнинг муҳим асосларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда инвестиция муҳити яхшиланар экан, ўз навбатида иқтисодиѐтга киритиладиган инвестиция, айниқса хорижий инвестициялар ҳажми ҳам ортиб боради. Бу эса мамлакат иқтисодиѐтига яна бир масъулиятли, яъни киритилган инвестициядан самарали фойдаланиш ва унинг самарадорлигини ошириш вазифасини қўяди. В.П. Ждановнинг ―Инвестиция муҳити – инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб берувчи молиявий ва сиѐсий омиллар мажмуи‖ 10 деб берган таърифида бир ѐқламалик кўзга ташланади. Чунки хавф-хатарлар молиявий ва сиѐсий жиҳатдан эътиборга олинган. Бу борада иқтисодий-ижтимоий хавфларни ҳам эътиборга олиш ва инвестицион жозибадорликка аҳамият бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди. 10 Жданов В.П. Инвестиционные механизмы регионального развития. -Калининград: БИЭФ, 2001.,-С. 355. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling