Interdiscipline innovation and scientific research conference
INTERDISCIPLINE INNOVATION AND SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE
Download 92.17 Kb. Pdf ko'rish
|
2022 15.09. Great Britain
INTERDISCIPLINE INNOVATION AND SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE
British International Science Conference 33 ошади. Мавзу доирасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтида инвестиция фаолиятига эътибор қаратадиган бўлсак, 2012 йилга нисбатан асосий капиталга инвестиция ҳажми 2020 йилда 177544,8 млрд. сўмга ошиб, 202000,1 млрд. сўмга етди. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиѐтига ички ѐки хорижий сармояларнинг жалб этилиши шу давлатдаги чекка ҳудудларнинг инвестициявий муҳитига бевосита боғлиқдир 14 . Инвесторлар учун инвестициявий муҳитни баҳолашда, авваламбор, унинг кучли томонлари, ижобий омиллари, шарт-шароитлар, камчиликлар, рисклар ва таҳдидларга эътибор қаратилади. Бунда: давлатнинг сиѐсий барқарорлиги, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги; демократик сиѐсат, табиий ресурслар ва бойликлар, ишловчи ходимларнинг малака даражаси, касбий ва ижрочилик маҳорати, аҳолининг харид қобилияти, солиқ ва божхона режимида инвесторлар учун жорий этилган турли имтиѐзлар ҳисобга олинади. Инвестиция категориясининг назарий асосларини ўрганиш бевосита инвестицияларни жалб қилишнинг ҳудудий жиҳатларини етарли равишда тадқиқ этиш, ҳудудларда инвестициялар самарадорлигини оширишга таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганишни тақазо қилади. Миллий иқтисодиѐтни барқарор ривожлантиришда устувор соҳаларига хорижий инвестицияларини жалб қилиш, аҳоли турмуш фаровонлиги, бандлигини таъминлашда энг долзарб вазифалардан бири бўлиб, бу борада инвестициялар жалб қилиш орқали ҳукумат томонидан барча тармоқларни модернизациялаш ва диверсификациялаш, техник-технологик янгилаш сиѐсати олиб борилаѐтганлиги катта аҳамиятга эга. [6] Шу ўринда таъкидлаш лозимки, иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида Ўзбекистон иқтисодиѐтига йўналтирилган инвестициялар кўлами, таҳлили, ҳудудларда инвестициялар самарадорлигини ошириш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларнинг ўзига хос ривожланишини ҳисобга олган ҳолда эътиборни кучайтириш талаб этилади. Download 92.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling