Дарслик билан ишлаш. Гуруҳлар умумий мавзу таркибидан ўрин олган кичик мавзулар билан танишиб чиқади. Гуруҳларга қуйидаги кичик мавзулар берилади:
Ҳар бир гуруҳга улар ўзлаштирадиган кичик мавзуларга оид жадвал ёки схемалар тарқатилади. Мисол учун:
1. Ҳайвон ҳужайраларининг ўсимлик ҳужайраларига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари (1-тасвир).
2. Ҳайвон тўқималари ва органлари (2-тасвир).
3. Органлар ва органлар системаси (3-тасвир).
4. Ҳайвонлар классификацияси (4-тасвир).
5. Зоология фанининг ривожланиш тарихи (5-тасвир).
1-тасвир
2-тасвир
Ҳайвон тўқималари ва органлари
№
|
Тўқима номи
|
Вазифаси
|
1.
|
Эпителий тўқимаси
|
Ясси кубсимон ва цилиндрсимон ҳужайралардан иборат бўлиб, ҳимоя вазифасини бажаради. Терининг устки қавати ва ичак деворининг ички қисми эпителий тўқимасидан тузилган
|
2.
|
Бириктирувчи тўқима
|
Органлар оралиғини тўлдириб туради ва уч хил бўлади: суюқ (қон, лимфа, тўқима суюқлиги), тиғиз (суяк, тоғай, пай), ғовак (паренхима). Вазифаси: органларни боғлаш, кислород ва озиқ моддаларни ташиш, тўплаш
|
3.
|
Мускул тўқимаси
|
Қисқариш хусусиятга эга толалардан тузилган ва ҳаракатланиш вазифасини бажаради
|
4.
|
Нерв
тўқимаси
|
Нерв ҳужайралари ва ҳужайра оралиғи моддасидан иборат. Бош мия, орқа мия, нерв тугунлар шу тўқимадан тузилган.
Вазифаси: атроф-муҳит ва органлардан келадиган таъсирларни қабул қилиш ва ўтказиш
|
3-тасвир
4-тасвир
5-тасвир
Do'stlaringiz bilan baham: |