Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти


Изоҳ: шартли белгилар қуйидаги мазмунни англатади: (Ф) – фикр


Download 420.57 Kb.
bet16/38
Sana19.02.2023
Hajmi420.57 Kb.
#1213893
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
Интерфаол методлар Қўлланма

Изоҳ: шартли белгилар қуйидаги мазмунни англатади:
(Ф) – фикрингизни баён этинг;
(С) – фикрингизни асословчи бирон сабабни кўрсатинг;
(М) – кўрсатилган сабабнинг асосли эканлигини исботловчи мисол келтиринг;
(У) – фикрингизни умумлаштиринг!



Машғулотларда график органайзерни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

















ЧАРХПАЛАК” СТРАТЕГИЯСИ


Стратегия ўқувчи (талаба)ларда ўрганилган мавзуларни ёдга олиш, улар юзасидан мантиқий фикрлаш, саволларга мустақил, тўғри жавоб бериш, ўз-ўзини баҳолаш малакаларини шакллантириш, ўқитувчи томонидан қисқа вақтда ўқувчи (талаба)ларнинг билимларини баҳолаш имкониятини яратади. Унинг мақсади ўқувчи (талаба)ларда мантиқий фикрлаш, ўз фикрларини мустақил, эркин баён қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, индивидуал, жуфтлик, гуруҳ ва жамоада ишлаш, бошқалар фикрини ҳурмат қилиш, мавжуд фикрлар орасидан муҳимини танлаб олиш кўникма, малакаларини ривожлантиришдан иборат.


Машғулотларда стратегияни қўллаш тартиби қуйидагича:

Стратегиядан барча турдаги ўқув машғулотларида, машғулотнинг боши ёки охирида, муайян бўлим (боб) якунида, ўтилган мавзуни такрорлаш чоғида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга стратегия ўқувчи (талаба)ларнинг билимларини мустаҳкамлаш, ўрганилган мавзуларнинг ўқувчи (талаба)лар томонидан қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш ва баҳолашда ҳам самарали саналади.


ЮМАЛОҚЛАНГАН ҚОР” СТРАТЕГИЯСИ

Стратегия мавзуни муайян қисмларга бўлган ҳолда ўзлаштириш имконини беради, ўқувчи (талаба)ларда гуруҳ ва жуфтликда ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Уни қўллашда ўқувчи (талаба)лар жуфтлик, гуруҳ ёки жамоа бўлиб ишлари мумкин.


Машғулотларда стратегияни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

“Юмалоқланган қор” стратегиясидан муайян бўлим ёки боблар бўйича ўзлаштирилган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланиш самаралидир.


ЯЛПИ ФИКРИЙ ҲУЖУМ” СТРАТЕГИЯСИ

Стратегия Ж.Дональд Филипс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни бир неча ўн (20-60) нафар ўқувчи (талаба)лардан иборат гуруҳларда қўллаш мумкин. У ўқувчи (талаба)лар томонидан янги ғояларнинг ўртага ташланиши учун зарур шароитни яратиб беришга хизмат қилади.


Машғулотларда стратегияни қўллаш тартиби қуйидагича:

ҚАНДАЙ?” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ


График органайзер ўқувчи (талаба)ларда ўрганилаётган мавзу, муаммо юзасидан умумий тасаввурларни ҳосил қилишга ёрдам беради. Уни қўллашда ўқувчи (талаба)ларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга солиш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари шаклланади.


Машғулотларда график органайзерни қўллашда қуйидаги шартларга амал қилинади:

Таълим жараёнида график органайзерни қўллаш тартиби қуйидагича:




Изоҳ: 1. Янги ғоялар график, кластер, тасвир кўринишида бўлиши мумкин.
2. Муаммонинг ечими “Буни қандай бажариш лозим?”, “Қандай йўл тутиш тўғри?” каби саволларига жавоб топиш асосида ҳал қилинади.
3. Муаммони ечишда “нима қилиш керак”лиги юзасида ўйланиб қолмаслик лозим.
4. Саволларнинг изчил берилиши муҳим аҳамиятга эга.
5. Методни қўллашда муаммони ечиш йўлларигина изланмай, улардан самарали фойдаланиш чоралари ҳам ўрганилади.
ҚАРАМА-ҚАРШИ МУНОСАБАТ” СТРАТЕГИЯСИ

Стратегия ўз моҳиятига кўра ўқувчи (талаба)лар томонидан ўзлаштирилган билимларни таҳлил ҳамда синтез қилиш асосида мавзуни ёритишда аҳамиятли бўлган таянч тушунчаларни асосий ва иккинчи даражали сифатида гуруҳларга ажратиш имконини беради.


Ўқувчи (талаба)лар фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун уларнинг эътиборига қуйидаги жадвални тақдим этиш мақсадга мувофиқ:



Таянч тушунчалар:





Муҳим тушунчалар



Муҳим бўлмаган тушунчалар

1.
2.
...




1.
2.
...




Машғулотда стратегияни қўллаш тартиби қуйидагича:

ҚАРОРЛАР ШАЖАРАСИ” (“ҚАРОР



Download 420.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling