International islamic academy of uzbekistan


Download 44.82 Kb.
bet10/10
Sana18.06.2023
Hajmi44.82 Kb.
#1584870
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТБТ 1-дарс

Тилшунослар гапларни йиғиқ ва ёйиқ, содда ва мураккаб жумлаларга; гапнинг бошида қайси сўз турганлигига қараб уларни «исмий», «феълий» ва «қолип» гапларга ажратганлар, унга мувофиқ эга ва кесимнинг ҳам турлари ажратилган. Гапнинг 2-даражали бўлаклари ҳам ажратилиб муфассал, тўла таснифланган (тўлдирувчининг 5 тури, турли хилдаги ҳоллар, изоҳловчилар). Келишикларнинг формал ва виртуал ҳолатлари фарқланган. Гапнинг конструкцияси, яъни тузилишини тушунтириш учун «назарда тутилган (подразумеваемый член предложения) гап бўлаги» тушунчасини киритганлар. Мослашув, бошқарув ва битишув алоқалари ҳам таҳлил доирасига киритилган

Араб олимлари фонетикада айниқса катта муваффақиятларга эришганлар. Масалан: Халил ибн Аҳмад, Ибн Сино, Сибавайҳи. Грамматик асарларнинг фонетика бобида араб товушларининг артикуляцияси, шунингдек уларнинг турли ўзгаришлари баён қилинар эди.

Араб тилшунослари томонидан ундош ва унлиларнинг ўзаро алоқадорлиги, ундошларнинг алмаштирилиши, ҳамзанинг йўқолиши, литетеза, эпизия, боғловчи (бириктирувчи) унлининг пойдо бўлиши, товуш символизмлари масалаларигача ўрганилган.

Назорат учун саволлар

Назорат учун саволлар

1. Араб тилшунослигининг пайдо бўлиш сабабини Р. Никольсон қандай тушунтиради?

2. Араб лингвистик мушоҳадасининг муҳим ютуғи нимада эди?

3. Араб тилшунослари қайси масалаларида катта ютуқларни қўлга киритганлар?

4. Порреляция нима ва ким бу тушунчани араб фонетикасига киритган?

5. «Араблар ўз грамматикасини Аристотелнинг «Логика» («Мантиқ») асарига таяниб яратишган», – деган фикр тарафдорларини айтиб беринг.

6. Немис олими К. Фоллерс илгари сурган мулоҳазани айтиб беринг.

7. Кимлар «араб тилининг грамматикаси автохтон тарзда яратилган», – деган фикр тарафдори?

8. Араб тилшунослигининг ютуқлари ўрта асрлар Европаси учун қандай вазифани бажарган?

9. Э. Ренаннинг араб тилшунослиги борасидаги фикрини айтиб беринг.

10. Тилшунослик илмлари системасида қисқа вақт ичида араблар томонидан яратилган мукаммаллик ва аниқ методологик йўналиш қандай тушунтирилади?

    • Эрамиздан аввалги 3-1 минг йилликларда Бобилда юзага келган тилшунослик.

Топшириқ
Носирова М. Тилшунослик билимлари тарихи –Т.:ЎзХИА, 2019. -232б.
Звегинцев В. А. История арабского языкознания. – М.: 1958. – 80 с.
История лингвистических учений. Средневековый Восток. – Л.: 1981. – 300с.
Белова А. Г. История арабского языка. – М., 1979.
Очерки по истории арабской культуры. V – XV вв. – М.: Наука, 1982.
Асосий адабиётлар
Эътиборингиз учун
ташаккур
Download 44.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling