International islamic academy of uzbekistan


Download 44.82 Kb.
bet5/10
Sana18.06.2023
Hajmi44.82 Kb.
#1584870
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТБТ 1-дарс

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Панинининг асари асосан назарий йўналтирилган бўлиб, ўзининг илмий даражаси, савияси билан замонавий формал логика, генератив ва структурал лингвистикани ўша даврдаёқ кашф этиб бўлган эди. Панинидан кайин қадимги ва ўрта асрларда Ҳиндистонда яратилган асарлар асосан Панинининг қонунлаштирилган грамматикасини шарҳлаш ва қайта ишлашга қаратилган эди. (Вьяда, Чандра, Хечамандра, Вамана ва бошқалар).

Қадимий Ҳиндистонда лексикографик ишлар ҳам қилинган :


Панини ишида феълларнинг жуда катта рўйхати келтирилган ва уларнинг маъноси бирма-бир очиб берилган.
Қадимги ҳинд филологларининг луғатларида дастлаб сўзлар текстда учраган шаклда берилган.
Кейинчалик сўзларнинг луғатда қўлланиш принципи анча ўзгарган, яъни фақат сўз ўзаги берила бошлаган

Қадимги Юнон ва Рим тилшунослиги

Қадимги Юнон ва Рим тилшунослиги ҳозирги замонавий Европа халқларининг тилшуносликка оид фикрлари ривожига жиддий таъсир кўрсатган. Қадимги Юнонистонда тил назарияси фалсафанинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланган ва шу сабабли тилшунослик масалалари билан дастлаб файласуфлар шуғулланганлар. Қадимги Юнон тилшунослиги тарихида икки давр кузатилади: тил муаммолари фалсафа масалалари билан боғлиқ равишда ҳал қилинган «фалсафа» даври (м. а. 5-3 асрлар) ва тилшу-нослик мустақил фан (илм)га айланган «александрия» (м. а. 3-асрдан эрамизга қадар) даври. Александрия тилшунослик мактаби соф амалий эҳтиёжлар сабабли пайдо бўлган, яъни юнон адабий анъаналарини сақлаб қолиш, Гомер, Софокл, Эсхил ва бошқаларнинг асарларига филологик интерпритация бериш ва ягона, умумий адабий тилни яратишни мақсад қилиб олган эди. Бу мақсадлар эса грамматик қоидалар мажмуасини аниқлаш ва кенгайтиришни талаб қилар эди.


Антик давр олимлари
    • тилнинг келиб чиқиши, аналогия, аномалиялар ҳақида жуда кўп баҳс олиб бордилар. Бу тадқиқот эгалари нарсаларнинг табиатига қараб номлари берилади деб кўрсатадилар.

«фусей»,яъни табиатига қараб ном бериш
    • Гераклит – «предметнинг моҳияти нарсаларни шундай аташ керак деб мажбур этса, биз уни бошқача атамаслигимиз керак», – деб уқтиради

«тисей» тарафдорлари
    • Қадимги юнон олимларининг иккинчи бир гуруҳи – «Предметларга ном берилади ва бу номларнинг нарсалар табиатига ҳеч қандай алоқаси йўқ», – дейдилар

Download 44.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling