- Интернет авваламбор унинг фойдаланувчиларига ахборот хизмат кўрсатиш учун яратилгандир. Хўш, бу хизмат нимадан иборат ва унинг қандай турлари мавжуд? Ушбу саҳифада биз мана шу хизмат турлари ҳақида сўз юритамиз.
- Умуман олганда интернет хизмат турлари ниҳоятда кўп ва хилма хил бўлиб (янги хизмат турлари кун сайин пайдо бўлиб, баъзилари йўқолмоқда) уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
- · WWW - электрон саҳифа хизмати
- · Электрон почта хизмати
- · Телеконференция (Usenet)
- · Файлларни узатиш (FTP)
- · Служба имен домен (DNS)
- · Telnet хизмати
- · IRC - хизмати ёки Chat конференция.
- · Маълумотларни излаш хизмати
WORLD-WIDE-WEB (Жаҳон ахборот тармоғи) - WORLD-WIDE-WEB (Жаҳон ахборот тармоғи)
- WWW Интернетнинг энг оммалашган ахборот хизматларидан бири саналади. Ҳозирги вақтда интернет хизматининг 90 % га яқинини www хизмати ташкил этади.
- WWW хизматининг асосий тушунчалари:
- · HTML формати
- · "Гиперматн" боғланиши
- · HTTP "гиперматн" узатиш протоколи
- · Web маълумотлар
- · Web узел ва сайтлар
- · Web саҳифаларнинг актив компонентлари
Web-саҳифа – алоҳида тугалланган гиперматнли ҳужжатлар бўлиб, улар биргаликда «сайт» ни ташкил этадилар. - Web-саҳифа – алоҳида тугалланган гиперматнли ҳужжатлар бўлиб, улар биргаликда «сайт» ни ташкил этадилар.
- HTTP "гиперматн" узатиш протоколи.
- HTTP (Hypertext Transfer Protocol) - «гиперматнларни узатиш протоколи» - тармоқ протоколлари ичида энг содда ва қулай протоколлардан ҳисобланади.
- Гиперматнли боғланиш тушунчаси
- Интернетда электрон маълумотлар гиперматн ёрдамида баён этилади. Гиперматн бу матнни гипербоғланишлар ёрдамида ифодалашдир.
- Web маълумотлар
- HTML форматида тайёрланган электрон маълумот HTML маълумот, Web маълумот ёки Web саҳифа деб аталиши мумкин.
- Web узел ёки сайтлар
- Битта мауаллиф ёки WWWга тегишли бўлган бир гуруҳ ўзаро "гипербоғланишлар" билан алоқадор бўлган Web caҳифалар мажмуаси Web узел (тугун) ёки сайт деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |