Таълим жараёнида ат имкониятлари. Педагогик дастурий воситаларнинг классификацияси


Download 70 Kb.
bet1/2
Sana24.03.2023
Hajmi70 Kb.
#1293778
  1   2
Bog'liq
63377 AKT


Таълим жараёнида АТ имкониятлари. Педагогик дастурий воситаларнинг классификацияси


Ахборот технологиялари – таълим ахборотларини сақлаш ва қайта ишлаш, уни тингловчига етказиш, тингловчи билан ўқитувчи(ёки педагогик дастурий восита)нинг интерфаол мулоқотини, шунингдек тингловчилар билимини тест орқали назорат қилишни таъминлайдиган компьютер техникасини фойдаланишга асосланган аппарат-дастурли воситалардир.
Ўқув жараёнида ахборот технологиялари ўзлари эмас, балки уларни фойдаланиш таълим мақсадлари учун қанчалик хизмат қилиши зарурдир. Коммуникация воситаларини танлаш технология билан эмас, балки унинг мазмуни билан аниқланиши лозим. Бу технологияларни танлаш асосида ўқув курсларининг мазмунини, тингловчиларнинг зарур фаоллик даражасини, уларнинг ўқув жараёнига берилганлигини, аниқ таълим мақсади ва кутилаётган натижаларини ва бошқаларни тадқиқот этишни ифодалайди. Таълим натижаси коммуникацион ва ахборот технологиялари турларидан эмас, балки курсларни ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш сифатига боғлиқ бўлади.
Технологияларни танлашда баъзи технологияларни кўпроқ ўқувчиларнинг характер ҳусусиятлари, ўқув вазифа ва машқлар турларининг кўплиги, аниқ предмет соҳасининг махсус хусусиятларига кўпроқ мос келиши ҳисобга олиниши керак.
Масофали ўқитишда телекоммуникацион технологияларнинг бажарадиган асосий роли – ўқув мулоқотни таъминлашдир. Тескари алоқасиз, ўқитувчи ва тингловчи орасидаги доимий мулоқотисиз ўқитиш мумкин эмас. Ўқитиш (мустақил ўқишдан фарқли ўлароқ) жараёни мулоқотли ҳисобланади. Таълимнинг кундузги шаклида мулоқот имконияти ўқув жараёнини ташкил этиш шакли, ўқитувчи ва тингловчининг бир ерда ва бир вақтда бўлишини тақоза қилади. МЎда эса, ўқув мулоқот телекоммуникацион технологиялар орқали амалга оширилади.
Бугунги кунда инсон фаолиятини ахборот-коммуникацион технологиялари(АКТ)нинг иштирокисиз тасаввур қилиш қийин. Зеро, бу технологиялар қисқа муддат ичида бизнинг турли алоқа тизимлари орқали мулоқот қилиш имкониятлари ва ахборот олиш усуллари тўғрисидаги тасаввурларимизни бутунлай ўзгартириб юборди. Ҳозирги вақтда АКТ жамият турмушининг барча соҳаларида – давлат бошқаруви, иқтисодиёт, тиббиёт, таълим, фан ва маданият, маиший турмуш ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Айтиш мумкинки, бирон-бир давлат АКТни ривожлантирмай туриб, ижтимоий – иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли ривожлана олмайди.
Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари жумладан, рақамли ва кенг форматли телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда Интернет тизимини янада ривожлантириш, уларни жамиятимизнинг ҳар бир бўғинига жорий этиш ва қўллаш бугунги кунда ривожланиб бормоқда. Бундай ютуқларга кенг кўламли WWW тармоғи ва унга жойлашган Web лойиҳаларнинг доимо ишлаб туриши эвазига эришиш мумкин. Шунинг учун ҳозирги вақтда ҳар бир ташкилот, фирма, таълим муассасалари ёки ҳар бир шахс, иш жойидан қатъий назар, интернетда ўз виртуал иш жойини яратиш зарурлигини тушунмоқда. Чунки бу усул натижасида фирма ва ташкилотлар ўзи ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, таълим муассасалари эса ўқув жараёни, масофадан туриб ўқиш учун электрон ахборот таълим ресурслари ва иш фаолияти тўғрисида бутун дунёни хабардор қилиш ва интернетнинг бепоён ресурсларидан ўз мақсади йўлида фойдаланиш имкониятлари пайдо бўлади. Ушбу ахборотларни Интернетда жойлаш масаласи эса Web сайтлар, Web лойиҳалар, яъни Webга мўлжалланган маълумотлар базасини яратиш масаласи билан бевосита боғлиқдир.
Интернет-технологиялар дарсларда интерфаолликни оширади: сайтлардан ўқув масканларида , қолаверса уйда (Интернетга кириш имкони мавжуд бўлганда) мустақил тайёргарлик кўришда фойдаланиш мумкин. Интернетдан дарсларда фойдаланиш ўқувчиларнинг ахборот маданиятини оширади ва бутунжаҳон “ўргимчак тўридан” мустақил таълим олиш учун фойдаланиш интилишини ривожлантиради. Дарсларни олиб бориш давомида анъанавий манбаларда келтирилганига қараганда анча кенг ахборотдан фойдаланиш имконини беради. Сайтлардан фойдаланиш ўқув материалини илмий журналлар ва бошқа ихтисослаштирилган манбаларда пайдо бўлган янги маълумотлар билан тезкор тўлдириб боришни таъминлайди. Информатика дарсларини ўтишда сайтлардан фойдаланиш анъанавий дарс олиб бориш шаклларига қараганда афзалликларга эга.
Информатика дарсларида интернет-ресурслардан, Интернет технологияларидан, миллионлаб ахборот сайтларидан ташкил топган, гиперҳаволалар билан юкланган WWW ёки бутунжаҳон “ўргимчак тўри” имкониятларидан фойдаланиш таълим мақсадлари нуқтаи назаридан жуда кенг имкониятлар тақдим қилади. Булар: исталган ҳажмдаги ва исталган кўринишдаги ахборотни исталган масофага тезкор узатиш; турли ахборот манбаларига кириш; излаш тизимлари орқали исталган қизиқтирган масала бўйича ахборотни сўраш. Интернет ахборот ресурсларидан дарсда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил қилишда ва мустақил иш давомида фойдаланганда уларнинг ёшига оид хусусиятларини, тайёргарлик даражасини, бунинг учун мавжуд шароитларни ҳисобга олиш зарур. Бундан ташқари, материални ўрганишга мотивация, таълим олувчилар олдига аниқ ва амалий аҳамиятга эга бўлган, уларни ҳал қилиш учун турли хил ахборот технологияларидан фойдаланиладиган вазифалар қўйилганда муваффақфиятлироқ кечади.
Ахборот технологияларини ўрганишда матн муҳаррирлари, тақдимотларни тайёрлаш, Интернет технологиялардан фойдаланиш каби мавзуларни ўрганишни бошқа фан мавзулари билан бирлаштириш ва интеграцияланган дарсларни ташкил қилиш имконияти мавжудлиги билан информатикани бошқа ўқув фанлари билан интеграциялаш ташкилий жиҳатдан осонлашади. Бундай дарсларда ўқувчилар ахборот билан ишлаш (турли манбалардан ахборот тўплаш, жумладан Интернет-ресурсларни жалб қилиш; материални саралаш ва структуралаштириш; ахборотни турли усулларда тақдим қилиш) кўникмаларини такомиллаштиради.

Ахборот-коммуникацион технологияларнинг жадал суръатлар билан ривожланиши ахборот алмашинуви оламида катта ўзгаришларга олиб келди. Глобал тармоқ ва интернетнинг таълим соҳасига кириб келиши натижасида таълимда ижобий ўзгаришлар рўй бера бошлади: масофавий таълимнинг шаклланиши ва ривожланиши, электрон дарсликлар ва электрон адабиётларнинг дарс жараёнига кириб келиши, ўқитувчи ва ўқувчи орасида масофавий алоқа ва бошқалар. Ана шундай вазифаларни интернетнинг махсус хизматлари E-mail, WWW ва бошқалар бажаришади. Бу ерда уларга веб-саҳифа ва веб-ҳужжатлар ёрдам беришади.


Ҳозирги пайтда кўплаб амалий дастурлар орқали Web-саҳифаларни тайёрлаш имконияти мавжуд. Улар орқали яратилган Web-саҳифалар бир бирларидан интерфейси, навигацияси ва энг муҳими, ҳажми билан фарқланадилар. Web-саҳифанинг интернетда тез очилиши учун унинг ҳажми мумкин қадар кичик бўлмоғи керак. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, Web саҳифаларни HTML теглари орқали ташкиллаштириш керак.
HTML теглари орқали яратилган Web-саҳифаларда фон ва матн рангларини танлаш ва ўрнатиш, саҳифани тасвирлар билан бойитиш, бошқача қилиб айтганда, саҳифанинг дизайнини ишлаб чиқиш анча мушкул вазифадир. Шуларни ҳисобга олиб, мутахассислар бир қатор web-сайтларни яратувчи махсус дастурий пакетлар яратишдилар. Ана шундай пакетлар сарасига қуйидагиларни киритиш мумкин: Web Page Maker 2.5, WYSIWYG Web Builder 5, Macromedia DreamWeаver, Mambo ва бошқалар.
WYSIWYG Web Builder 5 муҳаррири ёрдамида Web-саҳифа яратиш пайтида саҳифанинг HTML коди (теглари) автоматик равишда бошқа ойнада пайдо бўлади. Унинг кодларини (тегларини) кўриш ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкин. Иш столида Web-саҳифаларни график элементлар билан бойитишда қўлланиладиган асбоблар панели келтирилади. Macromedia DreamWeаver муҳаррири гипермурожаатли ва гипермедиали Web-ҳужжатларни лойиҳалаш учун мўлжалланган махсус дастур бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда яратилаётган Web сайтларнинг кўпчилик қисмини айнан ана шу дастурдан фойдаланилиб тайёрланмоқда. Чунки бу ерда HTML тегларини ёзмасдан (муҳаррир тегларни автоматик равишда ёзиб боради) Web ҳужжатларни яратиш ва лойиҳалашнинг кенг ва қулай имкониятлари мавжуд.
Педагогик дастурий воситалар.
Педагогик дастурий воситалар ва улардан дарс жараёнида фойдаланиш билим олиш сифатини тубдан ўзгартиради. Педагогик дастурий воситаларни шартли равишда учта: ускунавий дастурий воситалари, назорат қилиш дастурий воситалари, ўқитишни такомиллаштирувчи дастурий воситалари каби гуруҳларга ажратиш мумкин.
Ускунавий дастурий воситалари фойдаланувчининг қандайдир бир йўналишдаги масалаларни ечишга мўлжалланган дастур қобиқларидир (масалан Power point дастури). Бундай дастурлар ўқитувчи томонидан маълумотлар омборидаги маълумотларни қайта ишлаган ҳолда дарсларни яратиш (савол ва жавоблар тўпламини ифодалаш, чизма ва расмларни ҳосил қилиш ҳамда харакатлантириш, овозли ва рангли эффектларни намойиш этиш ) имкониятларини беради
Назорат қилиш дастурий воситалари, асосан, тест дастурларидир.
Ўқитишни такомиллаштирувчи дастурий воситаларига предмет ўқитувчиси, психолог, дастурчи, дизайнер каби қатор мутахасислар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган дастурлар киради.

Сўнгги вaқтлaрдa дaстурлaшгa бÿлгaн кизикиш кучaйиб кетди. Бу холaт кундaлик хaётимизгa ахборот-коммуникaция технологиялaрнинг кириб келиши вa ривожлaниши билaн боғлиқдир. Техника ва инсон хаётининг кундалик фаолиятидаги компьютер технологияларидан фойдаланиш тенденцияси амалий дастурлар яратишга бўлган зaрурият туғилишига сабаб бўлaди. ШК фойдaлaнувчилaри aсосaн Windows ОТ ишлaшгa вa дaстур тузишдa эсa aйнaн шу тизимдa ишлaй олaдигaн дaстур тузишгa интилишaди.


Java технологияси соддa, хaвфсизликни юқори дaрaжaдa тaъминлaб берa олaдигaн, кучли объектгa йўнaлтирилгaн дaстурлaш тили. У билaн хaтто энг кичик қурилмaлaргa ҳaм дaстурлaр ёзиш мумкин.


Махсуслаштирилган ҳисоблаш муҳити эса дастурлашни билиш мажбурий бўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланган. У ўз навбатида қайта ишловчи ва аналитик ҳисоблаш тизимига бўлинади. Улардан биринчиси жадвалли маълумотларни (электрон жадваллар) ёки график кўринишдаги (график муҳит) маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ. Аналитик ҳисоблаш тизими эса ўз навбатида умумий мазмундаги ва махсуслаштирилган (масалан, кўпҳадлар билан, квантли электродинамик тенгламалар билан ишлаш учун ва ҳоказо) тизимларга бўлинади. Бундай тизимларни биз компьютерли математик тизимлар деб атаймиз. Компьютерли математик тизим бу компьютерли алгебра тизими ва универсал ҳисоблаш муҳити хусусиятини ўзида бирлаштирувчи интеграллашган дастурий муҳит ҳисобланади. Компьютерли математик тизимларга жаҳон миқёсида кенг тарқалган Mathematica, Maple, Matlab ва бошқалар киради. Булар орасида бугунги кунда энг кенг тарқалгани бу


Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling