Таълим жараёнида ат имкониятлари. Педагогик дастурий воситаларнинг классификацияси
Download 70 Kb.
|
1 2
Bog'liq63377 AKT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Mathematica”
“Mathematica” компьютерли математик тизими бўлиб, у америкалик профессор Стивен Вольфрам раҳбарлик қилаётган “Wolfram Research” фирма томонидан ишлаб чиқилган.
“Mathematica” компьютерли математик тизими ҳисоблашларни тез ва самарали бажариш имкониятига эга бўлиб у, чизиқли алгебра (кўпхадлар устида амаллар, матрицалар устида амаллар, бирхадли чизиқли тенгламалар ва тенгламалар системаларини, матрицали тенгламалар ечиш ва ҳоказо), математик таҳлил (ихтиёрий функцияни ҳосиласини топиш, дифференциаллаш, қаторга ёйиш ва бошқалар, шунингдек сонлар назарияси ва математик статистика, дискрет математиканинг кўплаб масалаларини еча олади, бундан ташқари у нафақат якуний жавобни, балки оралиқ ҳисоблашларни ҳам (масалан тўгри рационал функцияни интеграллашда уни талаб этиладиган элементар касрларга ёйиш) бажара олади. “Mathematica” компьютерли математик тизими кучли график пакетга эга. Унинг ёрдамида бир ёки икки ўзгарувчили жуда мураккаб функциялар графикларини ясаш мумкин бўлиб, натижа жуда чиройли тасвирлар кўринишида фойдаланувчига тақдим этилади. “Mathematica” компьютерли математик тизимининг муҳим афзаллиги шундаки, унинг кўплаб операторлари ва алгоритмларни ёзиш усуллари осон ва табиий кўринишда.Унинг бошқа компьютерли тизимлардан фарқли жиҳати бўлиб, жахонда кенг тарқалганлиги, илмий ва мухандислик тадқиқотларга, шунингдек таълим тизимига кенг кўламда қўлланилиши ҳисобланади. Чунки, математика бўйича ташкил этиладиган дарсларда ундан фойдаланиш жараёнида таълим олувчилар фазовий жисмларни хар томонлама кўра олади, шунингдек уларнинг кесимларини компьютер экранида кўриш орқали таълим олувчи у ҳақида яққол тасаввурга эга бўлади. Ўрганилаётган объект ва жараёнларнинг рангли хажмли тасвирлари эса, ўқувчиларнинг кўриб, қабул қилиш қобилиятини яхшилайди, хосил бўлган фигураларни фазодаги холатини тушунишни осонлаштириб, уларни ҳар томонлама, шунингдек турли фигуралар кесишишидан ҳосил бўладиган жисмни кўриш имкониятини беради. Турли функциялар графикларини ясашда функцияни тез ва осон тадқиқ қилиш, яъни экстремум нуқталарини топиш, графигини ясаш ва хоказо имкониятларни беради. Параметрли функцияларни тадқиқ қилишда бу функция графигини турли параметрлар билан ясаш, шунингдек турли координаталар системасида ҳам уларнинг графигини ясаш имкониятлари мавжуд. Буларнинг барчаси мазкур функциянинг қайси параметри нимага таъсир этишини кўриш имкониятини беради. Mathcad Mathcad дастури MathSoft фирмаси томонидан ишлаб чикилган булиб, у узининг сохасидаги энг илгор дастурий воситалардан хисобланади. Mathcad дастури математика сохасидаги деярли барча жабхаларни уз ичига камраб олган. Бошка дастурий воситалардан фаркли равишда, бу дастур бошка дастурларнинг файл кенгайтларини тушуниб, улар билан ишлаш имкониятига эга. Бу эса бошка математик дастурий воситалар билан ишловчилар учун анча кулайликларга эга. Бунга сабаб, бошка математик дастурлар билан ишловчи фойдаланувчилар Mathcad дастурига утишганида кийналишмайди. Бундан ташкари берилган дастурда натижаларни MsOffice пакетидаги MsWord ёки MsExcel дастурларига утказиш, натижаларни график файл сифатида саклаш мумкин. MatLab MatLab дастури MatLab фирмаси томонидан ишлаб чикарилган булиб, у узининг тенгдошлари ичида юкори бахоланади. Бунга сабаб, унда барча амаллар асосан массив сифатида каралади. Бу эса масаланинг юкори аниклик билан ишланишига олиб келади. Бу дастур ёрдамида MathCad дастурида бажарилиши мумкин булган амалларнинг деярли барчасини бажариш мумкин (математик хисоблаш; алгоритмларни тузиш; моделлаш; маълумотларнинг тахлили; илмий ва инженер графикаси; дастурий воситаларни ишлаб чикиш). Maple Maple дастури узининг тенгдошлари ичида энг биринчи ишлаб чикарилган сифатида саналади. Шунга кармасдан, баъзи бир курилмаган сабабларга кура, бу дастурнинг янги версиялари чикарилми куйилди. Факатгина ора-орада бу дастурнинг ишкибозлари бу дастурнинг кайта ишланган нусхаларини ишлаб чикишмокда. Бу дастурдан фойдаланиш анча нокулай бунга сабаб, унинг факатгина DOS мухитида ишлашидир. Бошка тарафлама эса, бу дастурдан бошлангич маълумотлардан бири сифатида фойдаланиш мумкин. STADIA STADIA дастури А.П.Кулаичев томонидан ишлаб чикилган булиб, унинг ёрдамида статистик маълумотларни кайта ишлаш, 2 ва 3 улчовли график тасвирларни тайёрлаш мумкин. Энг асосийси бу дастур 12 йил ичида дунёнинг 190 та давлутида, 160 дан ортик университетида кулланилиб келмокда. Download 70 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling