Интернетда ахборот қидирув тизимлари


Uforum.uz - миллий форуми


Download 0.58 Mb.
bet2/5
Sana03.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1148552
1   2   3   4   5
Bog'liq
10.Интернет оркали мулокот ва унинг ахамияти

Uforum.uz - миллий форуми. Uforum.uz – миллий форум ҳисобланиб, бунда Республикамизнинг ахборот технологиялари, таълим, маданият, молия, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамда давлат сектори ва электрон ҳукумат тузилмасида рўй бераётган масалалар муҳокамасини ўз ичига олади. Қуйидаги расмда миллий форумнинг таълим соҳасига оид мавзулари тасвирланган.





Форумларда иштирок этиш тартиби:

  • форумдан рўйхатдан ўтиш. Форум қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиш шарт;

  • форумдан рўйхатдан ўтишда расмий шахслар логин учун ўзларининг хақиқий маълумотларини Исм Шарифи, шунингдек иш жойи ва лавозим хам мажбурий шартларга киради;

  • маълумотларни киритиш билан бирга фойдаланувчи профил учун аватар сифатида сурат хам тақдим этиши лозим;

  • маълумотларини ошкор қилишни истамаган фойдаланувчилар эса ўзлари маъқул деб топган никларни танлашлари мумкин;

  • цензурага оид сўзлашув, хақорат, флейм, оффтоп, спам ва реклама таъқиқланади;

  • инсонлар шахсиятига тегадиган, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларига зид муҳокамалар, ресурсларга ишоратлар, файллар ва тасвирлар нашр қилиш таъқиқланади;

  • Ўзбекистон Руспубликаси қонунларига мувофиқ тарзда фаолият олиб бормайдиган сайтларга ишорат жойлаш ёки шундай маълумотларга эга бўлган сайтлардан маълумот жойлаш таъқиқланади.

Блоглар ва вики – сайтдаги материалга изоҳ бериш ва маълумот қолдириш.
Блог - бу таркиби матн, тасвир ва мультимедиа маълумотларидан иборат бўлган доимий равишда қўшилиб туриладиган маълумотлар ёки изоҳлардан иборат бўлган сайт. Блоглар одатда у ёки бу материал веб саҳифаси таркибида мавжуд бўлиб, материалга берилган изоҳларни ўзида мужассамлайди.
Вики – бу сайтнинг ўзи томонидан тақдим этиладиган ускуналар ёрдамида унинг тузилмасини ва таркибини фойдаланувчилар ўзгартира олиш имконига эга бўлган веб сайт.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling