Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усулларини ривожлантириш йўллари
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Download 104.22 Kb.
|
М.Рахмонова
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Иқтисодиётда инвестициялардан самарали фойдаланиш уларни молиялаштириш билан бевосита боғлиқдир. Инвестицияларни молиялаштириш эса, табиийки, инвестиция фаолияти асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёв “Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси мезонларига кўра хавфсиз ҳисобланади. Айни вақтда ташқи қарз ҳисобидан ҳудудларда амалга ошириладиган лойиҳалар бундан буён маҳаллий кенгашлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, давлат номидан ташқи қарз олиш камайтирилиб, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига кўпроқ хусусий капитал жалб этилади. Масалан, кейинги йилда давлат-хусусий шериклик асосида 40 дан ортиқ йирик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш бошланади. Марказий банк молия бозорида рақобатни ошириш мақсадида 1 февралга қадар банк бўлмаган кредит ташкилотлари тўғрисида қонун лойиҳасини киритсин. Шунингдек, мамлакатимизда ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақти-соати келди. Бунга Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб этилишини таъкидлаб ўтмоқдалар. Турли иқтисодий адабиётларда “инвестиция фаолияти” тушунчаси мазмунмоҳиятига турлича таърифлар берилган. Уларни чуқур ва кенг тадқиқ этиб ўтган ҳолда, инвестиция фаолияти мазмунига берилган қуйидаги таърифларга алоҳида тўхталиб ўтишни лозим. Иқтисодчи олим Нешитойнинг фикрича, “Инвестицион фаолият – бу даромад олиш ва фойдали самарага эришиш мақсадида маблағларни жойлаштириш (инвестициялаш) ва амалий ҳаракатларни амалга ошириш йиғиндисидир” деб таъриф берган. Л.Л.Игонина шунингдек, инвестиция фаолиятини тор мазмунда ҳам тушуниш мумкинлигини айтиб ўтади. Унга кўра: “инвестиция фаолияти ёки бошқача қилиб айтганда хусусий инвестиция фаолияти (инвестициялаш) ўзини инвестиция ресурсларининг қўйилмаларга айланиши жараёни сифатида намоён этади” деб тушунтиради . Хитойлик олим Ф.Хиаолан мамлакатнинг инновацион салоҳияти ошишининг унумдорликка таъсирини таҳлил этади. Унинг тадқиқотлари натижаларига кўра, ички инвестициялар умумий инновация салоҳиятига салмоқли ижобий таъсир кўрсатади. Аммо бу таъсир қабул қилувчи миллий иқтисодиётнинг абсорбцион салоҳияти ва инновацияларни таъминловчи омилларнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади . Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Д.Ғ.Ғозибеков “инвестиция- ларнинг мазмуни аниқ ва ишончли манбалардан маблағлар олиш, уларни асосли ҳолда сафарбар этиш, рикслар даражасини ҳисобга олган ҳолда капитал қийматини сақлаш ва кўзланган самарани олишдан иборат бўлади” каби таъриф берган. Ў.А. Ҳайдаровнинг фикрича, “инвестиция фаолияти – бу ҳозирги замон талабларига жавоб берувчи, янги илғор инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва уни асослаш, уларни моддий-техник ва молиявий таъминлашдир. Бунинг натижасида, барпо этилаётган соҳа фаолиятини молиялаштириш орқали, инвесторларни юқори фойда олишга эришиш имкониятларини вужудга келтиради” деб таъриф бериб ўтган. Юқоридаги иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида республикамизда инвестиция фаолиятини ривожлантиришнинг илмий-назарий ва методологик асосларини такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари ёритилган. Буларнинг барчаси миллий иқтисодиётнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ва усулларига таъсир этувчи омиллар асосида ривожланиш йўлларини тадқиқ этиш ва уларни молиявий таъминлашнинг илмий-назарий ва методологик асосларини такомиллаштириш бўйича чуқур тадқиқотларни амалга оширишни, буларни мамлакатимиз амалиётига тадбиқ қилиб инвестиция фаолиятининг молиялаштириш манбалари ва усулларини шакллантиришни ривожлантириш ва такомиллаштириш лозимлигини талаб қилади. Download 104.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling