Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усулларини ривожлантириш йўллари
-жадвал Асосий капиталга киритилган инвестициялар (жорий нархларда, млрд. сўм)1
Download 104.22 Kb.
|
М.Рахмонова
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2016 йил 2017 йил 2018 йил 2019 йил
- Ўзбекистон Республикаси 51232 72155,2 124231
- Қорақалпоғистон Республикаси
- 4389,1 вилоятлар
- 6566,6 Бухоро
- 5325,8 Жиззах
- 11524,5 Қашқадарё
- 12617,3 Навоий
- 13079,4 Наманган
- 9158 Самарқанд
- 9802,5 Сурхондарё
- 7780,6 Сирдарё
- 5851,6 Тошкент
- 14755,7 Фарғона
- 8676,4 Хоразм
- 5102,7 Тошкент шаҳри
- 2-жадвал Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг таркиби (жамига нисбатан фоизда)
- 2020 йил январь-декабрь Ўзбекистон Республикаси
- 42,9 Қорақалпоғистон Республикаси
- Фойдаланилган адабиётлар
1-жадвал
Асосий капиталга киритилган инвестициялар (жорий нархларда, млрд. сўм)1
1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2020 йилда мамлакатимизга жами 202000,1 млрд. сўмлик инвестициялар киритилган. Иқтисодиётга жалб этилган инвестицияларнинг энг катта улуши Тошкент шаҳри (44778,8 млрд. сўм), Қашқадарё вилояти (19921,7 млрд. сўм), Тошкент вилояти (18994,4 млрд. сўм) Навоий вилояти (16042,6 млрд. сўм), ҳиссасига тўғри келган ва бу борада барча минтақаларда ўсиш кузатилган. Мамлакат ҳудудлари ва иқтисодиёти тармоқларига йўналтирилган инвестицияларни молиялаштириш манбалари бўйича таркибий тузилишини акс эттирувчи 2-жадвалда кузатишимиз мумкин. 2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2020 йилда мамлакатимизда молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар жамига нисбатан корхоналар ва аҳолининг ўз маблағлари 34,6 фоизни, жалб қилинган маблағлар 65,4 фоизни ташкил этган. 2-жадвал Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг таркиби (жамига нисбатан фоизда)
Иқтисодиётимизга молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг, жумладан, корхоналар ва аҳолининг ўз маблағлари бўйича энг катта улуши Тошкент вилояти (47,5 фоиз), Самарқанд вилояти (47,5 фоиз), Хоразм вилояти (41,7 фоиз) Андижон вилояти (39,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган ва бу борада барча ҳудудларда сўнгги йилларда инвестиция фаолиятини молиялаштиришда қулай инвестиция муҳити шаклланганлигидан далолат бермоқда. Хулоса ва таклифлар Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, миллий иқтисодиётимиз учун инвестицияларнинг аҳамияти бир қатор омилларга боғлиқ, улар орасида қуйидагилар алоҳида ажралиб туради: йирик инвестиция лойиҳаларини қўшимча молиялаштириш имконияти; энг янги технологиялар ва ускуналарга, инновацион лойиҳаларга чет эл сармоясини жалб қилиш орқали ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг илғор усулларидан фойдаланиш. Шу билан бирга, мамлакатимизда кўпинча корхоналарни техник ва молиявий жиҳатдан кучли бўлган рақобатчилардан ҳимоя қилиш истаги билан таъқиб қилинади. Масалан, импорт қилинадиган товарларга катта миқдордаги импорт божлари жорий этилиши муносабати билан республикамиз корхоналарига ўзларининг эскирган маҳсулотларини ички бозорларда кейинчалик оширилган нархларда сотиш учун қулай имконият яратилмоқда. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ва усулларини ривожлантиришда қуйидаги таклиф-тавсиялардан фойдаланиш молиялаштириш сифатини таъминлаш ва уларнинг муваффақиятли амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади: Ҳудудларда янги ташкил этилаётган корхоналарга ер ажратишда суғориладиган ерлар танланганда хисобланадиган нобудгарчилик суммаси бир марта тўланиши ўрнига ташкил этилаётган корхона уставига махаллий ҳокимият улуши сифатида мутаносиб шакллантиришнинг қонуний мезонларни ишлаб чиқиш. Бунда давлат ҳусусий шерикчилиги тўғрисидаги қонунда кўрсатилган 51% давлат улуши ташкил этилаётган тадбиркорлиги субъекти билан музокаралар орқали киритиладиган инвестиция суммасига мутаносиб шакллантириш механизмини ишлаб чиқиш. Хориждан харид қилинган технологияларни олиб келишдаги транспорт-логистика хизматларининг қимматлиги, рақобатбардош эмаслиги, ҳаво транспортида юк ва йўловчи ташишда – жаҳон бозорида ёқилғи-энергетика ресурслари қийматининг тушиб бораётган ҳозирги шароитида транспорт-логистика хизматлари компанияларининг монополиясига чек қўйиш ҳамда улар ўртасида рақобатни юзага келтириш мақсадга мувофиқдир. Инвестиция инфратузилмасининг етарлича ривожланмаганлиги – банкларнинг АБР, ЖАЙКА, МАР каби йўналишдаги 5-7% ставкасини сақлаган ҳолда фақат йирик лойиҳаларга эмас, ўрта, кичик бизнес ва истемол кредитлари портфелларини шакллантириш лозим. Шунингдек инвестиция фондлари, суғурта ва лизинг компаниялари фаолиятини ҳам рағбатлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг иштирокини самарали йўлга қўйиш. Ислом молия инструментлари меъёрларига мувофиқ экспорт-импортни, лойиҳавий ва синдикатлашган молиялаштиришда, қимматли қоғозларни чиқаришда исломий банк актив амалиётларини йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорларга ислом молияси инструментлари ҳақида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш зарур. Юқорида кўриб ўтилган вазифаларни имкон қадар тезроқ ва самарали ўз ечимини топиши, нафақат, инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари қийматини баҳолашда, балки давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини ва аҳолининг фаровон ҳаёт тарзини янада яхшилашга хизмат қилади. Фойдаланилган адабиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, халқ сўзи 2020 йил 29 декабрь. Нешитой C.А. Инвестиции. Учебник. –М.: Дашков и К, 2007. – С. 15. Игонина Л.Л. Инвестиции. Уч.пос.– М.: Экономист, 2005. – С. 25. Xiaolan Fu, ‘Foreign Direct Investment, Absorptive Capacity and Regional Innovation Capabilities: Evidence from China’, Abstract, Department of International Development University of Oxford October 2007. Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш муаммолари - Т.:2002. и.ф.д. дисс. автореф. 11-14 б. Ҳайдаров Ў.А. “Миллий иқтисодиёт доирасида инвестиция фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш” – Т.:2020. и.ф.ф.д. (PhD) дисс. автореф. 14 б. https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/investmentsинтернет маълумотлари 1 Download 104.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling