92
Кичик бизнесда ҳам замонавий менеджементнинг илғор
механизмларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд. (Мисол учун
Jist in time, Total quality management).
Мисол.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси учун ишлаб
чиқариш режасини тузиш услубида қуйидагиларни ҳисобга олиш
мақсадга мувофиқ.
1. Қурилиш материалларидан пластмасса трубалар ва
пластмасса деворлар ишлаб чиқариш учун бозор ўрганилган ва
унинг ижобий трендга эканлиги аниқланган. Маркетинг режаси
тузилган. Маркетинг режаси ишлаб чиқариш режасига асос қилиб
олиниши лозим.
2. Шу маҳсулотни ишлаб чиқариш технологияси,
асбоб
ускуналари ва ишлаб чиқариш инфраструктураси мутахассислар
томонидан аниқланган ва улар ёрдамида сифатли маҳсулот ишлаб
чиқариш мумкин.
3. Ишлаб чиқариш линиялари, цехларининг қуввати
аниқланган. Мисол учун 1 линия 300 кг
массани белгиланган
параметрда маҳсулотга – трубага айлантириб бера олади. 2 линия
160 кг массани деворбоп панелга айлантириб беради. 3 линия эса
160 кг массани совуқ ўтказмас деворбоп материалларга айлантириб
беради. Улар учун хомашё Шўртонгаз кимё комплексидан сотиб
олинади. Ҳар бир линия бозордаги талабга
мос ассортиментда ва
параметрда
маҳсулотлар
етказиб
беради.
Технологиядан
фойдаланиш ҳам қулай, уни максимал ва минимал қувват билан
ишлатиш ва харажатларни оптималлаштириш мумкин. Ишлаб
чиқариш миқдори ва қувватдан фойдаланиш технологиянинг
паспорти асосида ташкил этилади. Ишлаб чиқариш 2
сменада
ташкил этилиши технологиядан самарали фойдаланиш ва
харидорларнинг талабини қондириш имкониятини беради.
Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти
қуйидаги жадвалда берилди:
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти
режаси (рақамлар шартли)