Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2




 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
 
 
М.С. Қосимов 
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАР 
ТАҲЛИЛИ 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ 2019 



Қосимов М.С.,
Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик).- Т., ТДИУ, 2019.-168 бет
Масъул муҳаррир: и.ф.д, проф. Ходиев Б.Ю.
Тақризчилар: 
1. Маҳмудов Носир Маҳмудович, иқтисод фанлари доктори, профессор 
2. Аҳмедов Омониллахон, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Республикамиз иқтисодиётини либераллаштириш, модернизация ва 
диверсификация қилиш натижасида рақобатнинг янада кескинлашуви 
кузатилмоқда. Бу эса иқтисодиётга ички ва хорижий инвестицияларни жалб 
қилишни тақозо этмоқда. Инвестициялар самарадорлигини профессионал 
баҳолаш ва лойиҳаларни самарали бошқариш янада долзарб масала бўлиб 
келмоқда.
Ушбу дарсликда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқариш, ташкил 
этиш, барқарор ривожлантириш учун бизнес лойиҳа тузишнинг зарурлиги ва 
инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш асослари кўрсатиб ўтилган. 
Инвестиция ва бизнес лойиҳанинг назарий ва амалий асослари, хусусан, 
бозорни ўрганиш, маркетинг тадқиқоти олиб бориш, маркетинг режасини 
тузиш ва унинг самарали технология билан уйғунлигини таъминлаш, ишлаб 
чиқариш режаси, молия режасини тузиш, бизнес режанинг амалга 
оширилиши учун ишчи кучи ва кадрлар билан таъминлаш, инвестициядаги 
таваккалчиликни бошқариш каби саволлар ушбу қўлланмада ўз ифодасини 
топган.
Инвестиция самарадорлиги ҳисоблаш кўрсаткичлари ва уларни 
ҳисоблаш 
методологияси 
алоҳида 
кўрсатиб 
берилган. 
Дарсликда 
иқтисодиётни либераллаштириш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Фармон ва Қарорлари инвестиция лойиҳаларини таҳлил 
қилиш методологиясининг асосини ташкил этади. 
Дарслик олий таълим муассаларининг ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ 
билим соҳаси, иқтисод таълим соҳаси, иқтисодиёт (макроиқтисодиёт) таълим 
йўналиши талабалари, иқтисодиёт соҳаси педагогик кадрларини қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш тингловчилари ҳамда кичик бизнес билан 
шуғулланаётган тадбиркорларга мўлжалланган.




Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling