Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати........................................................ Иловалар......................................................................................................... 131 131 133 133 134 135 135 136 136 137 137 138 139 139 139 141 142 142 146 148 149 154 7 КИРИШ Ўзбекистон иқтисодиётини 2017 йилдан либераллашувини халқаро молия ташкилотлари, илғор мамлакатларнинг етакчилари, тадбиркорлар ижобий баҳоламоқдалар, шу билан бирга, иқтисодиётга катта инвестицияларнинг кириб келиши ҳам жадаллашмоқда. Инвестицияларни мамлакат миллий иқтисодиёти манфатлари нуқтаи-назаридан чуқур таҳлил қилиш зарурати янада ошмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш, таркибий қайта қуриш, иқтисодий ўсишнинг барқарор, юқори суръатларини таъминлаш вазифалари иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини тўхтовсиз ўстиришни, ҳар бир сўмлик инвестицияни энг зарур, энг кўп самара берадиган объектларга сарфланишини талаб этади. Ички инвестиция манбаларининг чекланганлиги хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ҳам катта куч-ғайратни талаб этмоқда. Қулай инвестиция муҳити яратилиши, давлат томонидан инвестиция фаолияти қонун йўли билан қўллаб-қувватланишига қарамасдан, инвестиция жараёнларида бир қатор муаммолар сақланиб келмоқда. Бундай ҳолатнинг сабаблари қаторига пишиқ-пухта бизнес лойиҳаларнинг камлиги, мутахассисларда кичик ва микрофирма доирасида бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш тажрибаси ва кўникмаларининг талаб доирасида эмаслиги, ваколатли идораларда техник-иқтисодий асосланган бизнес лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш муддатлари чўзиб юборилаётганлигини киритиш мумкин. Шу жиҳатдан талабаларга бизнес лойиҳалар тузиш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш бўйича назарий ва амалий билимлар бериш, уларга зарур маслаҳатлар бериш ва ўз бизнесларини очишни хоҳловчи талабаларни қўллаб-қувватлаш зарур бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлда “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида “амалга 8 оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослантирилганлиги ва рентабеллигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, шунингдек, уларнинг қийматини ошириб кўрсатиш ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатларини аниқлаш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлиги” 1 кўрсатиб ўтилган. Фармонга мувофиқ, янги лойиҳа ишлаб чиқариш, таҳлил қилиш бўйича тизим яратилди ва мутахассисларга аниқ малака талаблари белгилаб берилди. Барча инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш, асослаш, натижадорлигини аниқ кўрсатиш талаб этилмоқда. Ўқув қўлланма олий таълим муассаларининг иқтисодиёт, бизнес таълим йўналишлари талабалари битирувчилари учун назарий ва амалий билим бериш, уларнинг бизнес ғояларини рағбатлантириб, амалиётга татбиқ этишлари учун кўмак бериш мақсадида ишлаб чиқилди. 1 www/Уза.уз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 24 июль 2017 й. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling