Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

I БОБ бўйича саволлар 
1. Инвестициянинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли 
ва аҳамияти нималардан иборат? 
2. Инвестицияларнинг турлари ва фарқли жиҳатларини 
тушунтириб беринг. 
3. Макроиқтисодиётда қайси назариялар инвестициялар 
билан боғлик, тушунтириб беринг? 
4. Қайта молиялаштириш ставкаси нима ва у иқтисодиётни 
ривожлантиришга қандай таъсир этади? 
5. Ўзбекистон инвестиция сиёсати нималарни ўз ичига 
олади? 
6. Лойиҳалар 
ва 
инвестицияларнинг 
боғлиқлигини 
тушунтириб беринг? 
7. Иқтисодиётнинг 
либераллашуви 
ва 
инвестиция 
лойиҳалари ўртасидаги узвийликни қандай изоҳлаб берасиз?
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорини. www.Уза 
Уз.2019й. 08.08. 


18 
II БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ 
ТАҲЛИЛИ КОНЦЕПЦИЯСИ 
 
2.1. Лойиҳа ва унинг асосий компонентлари 
Инвестиция лойиҳасига турли адабиётларда турлича таърифлар 
берилган. Оддий қилиб айтганда, лойиҳа чекланган вақт давомида 
ҳамда белгиланган бюджет билан олдинга қўйилган мақсадларга 
эришишга хизмат қилувчи ўзаро боғланган тадбирлар мажмуидир. 
Лойиҳанинг асосий элементлари қуйидагилардир: 
Лойиҳа атамаси билан қуйидаги тушунчалар ўзаро 
боғланган: 

лойиҳа даври (босқичи); 

лойиҳа таҳлили; 

лойиҳа бошқаруви/менежменти;

лойиҳани молиялаштириш. 
Ҳар бир лойиҳани белгиловчи 4-асосий омил мавжуд: 
1.
Лойиҳа кўлами (кичик лойиҳа, мегалойиҳа)

кичик лойиҳа – кўламига кўра катта бўлмаган содда ва 
чекланган ҳажмдаги, (қиймати 15 млн. АҚШ долларигача бўлган 
лойиҳалар); 

мегалойиҳалар мақсадли дастурлар бўлиб, мақсадлар 
умумийлиги, ресурслар ва вақт бўйича ўзаро боланган бир неча 
лойиҳани ўз ичига олади. Бундай лойиҳанинг қиймати 15 
млн.доллардан 1 млрд. гача ёки меҳнат сиғими 20 млн. киши 
соатидан кўп бўлади.
2.
Амалга ошириш муддатлари (қисқа муддатли, ўрта муддатли 
ва узоқ муддатли лойиҳалар). 
3.
Сифатли (деффектсиз лойиҳа). 
4.
Ресурсларнинг чекланганлиги (мулътилойиҳа). 
Лойиҳа таҳлили билими ва кўникмаси вазирлик ва идоралар
ҳокимият ва тадбиркорлар, молия ва солиқ идоралари ва бошқа 
бизнес етакчилари учун муҳимдир. 


19 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling