21
4. Лойиҳанинг маълум талаблари ва
шартлари мавжуд
(қонуний
базаси,
рисклари,
молиялаштириш
шартлари,
инфраструктураси, бошқарув тизими ва ҳ.).
5.
Лойиҳа иштирокчилари (инвесторлар, институтлар,
менеджерлар) ўртасида тез-тез низолар чиқиб туради. Лойиҳани
ишлаб чиқариш ва амалга ошириш босқичларида низоларни ҳал
қилиш учун малакали кадрлар ва конфликт менеджерлари билим ва
кўникмалар талаб этилади.
6. Лойиҳанинг масштаби ва компонентларини кўпайиб бориши
билан лойиҳа ва унинг иштирокчиларига талаб ошиб боради.
7. Лойиҳа бошқаруви тизими яратилиб лойиҳанинг
фаолияти
мувофиқлаштирилади.Йирик лойиҳаларда лойиҳа бошқаруви
Агентлиги тузилиши мумкин.
8. Лойиҳаларнинг мураккаблашуви билан уни амалга ошириш
муддатлари чўзилиб кетиши мумкин. Бу эса қўшимча
харажатларни келтириб чиқаради ва лойиҳаларни
самарасиз
бўлиши ёки барбод бўлишига олиб келади. Мисол учун аэробус А-
380 лойиҳаси, Конкорт товушдан тез учар самолёти, Сидней
шаҳридаги опера театри лойиҳаларини эслаб ўтиш кифоя.
Do'stlaringiz bilan baham: