Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

Асосий воситачи – юридик шахс бўлиб, унинг таклифи 
буюртмачи томонидан қабул қилинган. Шартнома асосида 
ишларни бажаралишига жавобгар.
Таъминотчилар – субшартномачилар, улар шартнома асосида 
турли хил етказиб бериш ишлари – материаллар, ускуналар, 
транспорт воситалари ва бошқаларни амалга оширади.


24 
Рухсатнома берувчилар – ташкилотлар бўлиб, ер майдонига 
эгалик қилиш ҳуқуқи, савдо қилиш, маълум турдаги иш ва 
хизматлар ва ҳоказолар учун рухсат беради. 
Ҳукумат ташкилотлари – ўз манфаатларини лойиҳа 
иштирокчиларида солиқ солиш йўли билан қондирувчи томон 
бўлиб, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ.
Ер майдони эгаси – юридик ёки жисмоний шахс бўлиб, лойиҳа 
жалб қилинган ер майдони эгасидир. Ерга эгалик қилиш ёки 
фойдаланиш ҳуқуқини шартнома асосида беради ва буюртмачи 
билан алоқага киришади. 
Лойиҳанинг якуний маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси – ҳосил 
бўлган асосий фоизлардан фойдаланишни амалга оширади ва 
якуний маҳсулотни ишлаб чиқаради.
Якуний маҳсулот истеъмолчилари – юридик ва жисмоний 
шахслар 
бўлиб, 
маҳсулот 
сотиб 
олувчилари 
ва 
фойдаланавчиларидир, 
ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулот 
ва 
кўрсатилаётган хизматларга талабларни белгилаб унга талабни 
шакллантиришади.
2.6. Лойиҳалар таҳлили тузилмаси
Лойиҳалар таҳлили – харажатлар ва даромадлар ҳамда лойиҳа 
билан боғлиқ бўлган қалтисликни (таваккалчиликни) тизимли 
баҳолаш ва очиб бериш асосида лойиҳаларни тайёрлаш, баҳолаш ва 
танлаб олиш усулидир. Лойиҳа таҳлилининг катта қисми лойиҳа 
даврининг дастлабки босқичида, яъни уни қабул қилиш ёки 
қилмаслик тўрисида қарор қабул қилингунгача амалга оширилади.
Лойиҳа таҳлилида даромадлар ва харажатлар қуйидаги 7 
нуқтаи назардан туриб баҳоланади ва улар лойиҳа таҳлилининг 7 
бўлимини ташкил етади. 
 Тижорат таҳлили: лойиҳа маҳсулотига бозорда талаб 
борми?
 Техник таҳлил: лойиҳа техник жиҳатдан асосланганми? 
 Молия: молиявий жиҳатдан лойиҳа яроқлими?


25 
 Экология: лойиҳа атроф-муҳитга кандай таъсир 
кўрсатади? 
 Лойиҳага қилинган харажатлар ундан фойдаланувчи 
(истеъмолчи) лар ҳисобига қопланадими ? 
 Институционал ривожланиш: лойиҳа учун масъул бўлган 
ташкилотлар уни амалга ошириш ва эксплуатация қилишга 
қодирмилар? 
 Лойиҳанинг ижтимоий ва маданий талабларга мослиги: 
Лойиҳа маҳаллий шароитларга мосланганми? Лойиҳа аҳолининг 
айрим гуруҳларига таъсир кўрсатадими ? 
 Иқтисод: лойиҳанинг ижобий натижалари уни амалга 
ошириш ва эксплуатация қилиш харажатларидан ортиқми? 
Лойиҳада таваккалчилик даражаси қандай? 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling