Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


 Давлатнинг иқтисодий фаолияти


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

2.7. Давлатнинг иқтисодий фаолияти 
ва инвестиция лойиҳалари 
Лойиҳа 
таҳлилининг 
турли 
бўлимлари 
доирасидаги 
тадқиқотлар лойиҳанинг ўзаро келишиб олинган вазифаларидан 
келиб чиқиб олиб борилиши лозим. Кўпинча бу вазифалар, 
ҳудуддаги маҳаллий шароитлар лойиҳани амалга оширишга 
кўрсатадиган таъсирни ҳисобга олган ҳолда алоҳида секторларни 
ривожлантириш дастурларини акс эттиради. Бу вазифалар 
характерига, шунингдек, қуйидагилар ҳам таъсир кўрсатади: 
 турли тадбирларни ўтказишни кимга (давлат ёки хусусий 
секторга) топшириш тўрисида жамиятнинг хоҳиш-иродаси. 
 давлат лойиҳалари олдига қўйилган мақсадлар бўйича 
ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро келишувга эришишига ёрдам 
берувчи жараёнлар. 
Лойиҳаларга қуйидаги омиллар 
кўпроқ таъсир кўрсатмоқда: 
1. Лойиҳа буюртмачиларининг талабларининг ошиши ва 
уларнинг малакасини юксалиши (Лойиҳани ишлаб чиқиш ва 


26 
амалга ошириш талаблари, лойиҳа смета ҳужжатларининг 
мураккаблашуви, тендерларни ташкил этиш талаблари ошиши)
2. Якуний маҳсулотларнинг инновационлиги ва мураккаблашуви 
(ИКТ маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотларига талаблар
экологик талаблар, рақобатдошлик, катта масштабли иқтисод 
ва ҳ.)
3. Глобал экологик талаблар (Экологик таҳлилга қаранг) 
4. Лойиҳанинг алоҳида бўлимида рисклар таҳлили ва рискларни 
бошқариш кўриб чиқилиши.
5. 
Технологияларнинг 
алмашинувини 
тезлашуви 
ва 
технологияларни танлашнинг қийинлашуви.
6. Янги стандартларни қўлланиши (биомаҳсулот, органик 
маҳсулотдар, Ҳалол стандарти. ISO 2000, HACCP и бошқалар. 
7. Хатоларнинг қиймати ошиб бормоқда (мисол учун миллионлаб 
автомобилларни қайтариб олиниши). 
Шунингдек, қуйидаги омолларни инобатга олиш шарт: 
a) Инфляция 
b) Инновация
c) Технологиянинг мураккаблиги 
d) Малакасизлик 
e) Масъулиятсизлик ва бошқа омиллар. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling