Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


II БОБ бўйича қисқача хулосалар


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

II БОБ бўйича қисқача хулосалар 
1. Инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқишда асосланиладиган 
ҳужжатлар ва маълумотлар инвестиция концепциясида ўз 
ифодасини топади. 
2. Инвестиция 
лойиҳаси 
концепцияси 
лойиҳа 
ғояси 
маъқуллангандан кейинги асосий аналитик лойиҳа олди 
ҳужжатидир. 
3. Лойиҳа 
концепцияси асосида лойиҳа компонентлари 
шаклланади. 


27 
4. Лойиҳалар 
турли критериялар асосида классификация 
қилинади. Классификация қилиниши натижасида лойиҳага 
ёндашув аниқланади. 
5. Лойиҳанинг ҳаёт даври бўлиб, унинг босқичлари алоҳида 
ўрганилади. 
6. Ҳар бир лойиҳа босқичининг масъуллари ва ундан 
кутиладиган натижалари белгиланади. 
7. Лойиҳа муҳити лойиҳани амалга оширишда жуда катта роль 
ўйнайди. Қулай норматив ҳуқуқий база, лойиҳага таъсир этувчи 
институтлар, кадрлар каби кўплаб омиллар лойиҳа муҳити таҳлил 
объектидир. 
8. Лойиҳанинг объекти ва субъектини идентификация қилиш 
лойиҳа тўғрисидаги тушунчаларни аниқ билишга кўмак беради. 
9. Лойиҳа таҳлилида нималарни таҳлил қилиш – лойиҳанинг 
масштаби, мураккаблиги, технологияси каби омилларга боғлиқ. 
10. Лойиҳада асосан унинг тижорат кўрсаткичлари (маркетинг, 
фойда, рентабеллик), техника ва технологияси, экологияга таъсири, 
институтларни лойиҳага таъсири, кадрлар ва уларни танлаш, 
лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти, лойиҳанинг худуд (ёки мамлакат) 
иқтисодий ривожланишига таъсири, рисклар ва уларни бошқариш 
имкониятлари, усуллари каби кўплаб кўрсаткичлар таҳлил 
қилинади. 
11. Лойиҳани профессионал таҳлил қилиниши келгусидаги 
харажатлар ва зарарларнинг олдини олиш имконини беради. 
12. Лойиҳаларни 
ишлаб чиқариш ва амалга оширишда 
давлатнинг роли катта. 
13. Давлат томонидан қулай инвестиция муҳитининг яратилиши, 
қўллаб қувватланиши инвесторларни шижоатини оширади ва 
давлат хусусий сектор ҳамкорлиги катта ижобий натижаларни 
беради. Бу борада 2018-2019 йиллардаги Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг тегишли Фармон ва Қарорларининг қабул 
қилинишини мустақил ўрганиш талаб этилади (3-иловага қаранг).

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling