I БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ТАҲЛИЛИ БИЛАН
БОҒЛИҚ ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАР
1.1. Инвестиция: моҳияти, асосий турлари ва таркиби
Макро ва микро кўламда иқтисодиётни ривожлантиришни
инвестицияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инвестициялар
корхоналарни ривожлантириш, мамлакатда иқтисодий ўсишни
таъминлашнинг бош омилларидан биридир. Инвестициялар деганда
янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турган
қувватларни сақлаб туриш ва ривожлантириш, ишлаб чиқаришни
техник тайёрлаш, фойда олиш ҳамда (атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш, ижтимоий ривожланиш каби) бошқа якуний натижалар
олиш мақсадида турли дастурлар ёки алоҳида тадбир (лойиҳа)ларга
сарфланадиган маблағ тушунилади. Инвестициялар ўз ичига фойда
(даромад) олиш ва ижтимоий самарага эришиш мақсадида
тадбиркорлик ва бошқа фаолият турларига сарфланган пул
маблағлари, шунингдек, мақсадли банк омонатлари, пайлар,
акциялар, бошқа қимматбаҳо қоғозлар, технологиялар, машина ва
ускуналар, лицензиялар (шу жумладан, товар белгилари),
кредитлар, ҳар қандай бошқа мулк ва мулк ҳуқуқларини ҳамда
интелектуал бойликларни олади.
Тижорат амалиётида инвестицияларнинг қуйидаги уч шакли
ўзаро фарқланади:
физик активларга қилинган инвестициялар;
пул активларига қилинган инвестициялар;
номоддий активларга қилинган инвестициялар.
Физик
активлар
деганда
асосий
ишлаб
чиқариш
воситалари,яъни ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда
хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ҳар қандай машина ва
ускуналар тушунилади.
Пул активлари деганда бошқа жисмоний ва юридик
шахслардан пул маблағларини олиш ҳуқуқи, масалан, банкдаги
депозитлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар англашилади.
10
Do'stlaringiz bilan baham: |