Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.3. Қалтисликларни бошқариш усуллари.
8. Форс мажор холатлари
9. Форс мажор холатлари кутилмаганда келиб чиқадиган қалтисликлардир. Уларга табий офатлар, сиёсий ўзгаришлар, урушлар ва шу каби кутилмаган ва бошқариб бўлмайдиган тахдидлар киради. 10. Бундай хатарлардан келиб чиқадиган зарарларни камайтириш имкониятларини режалаштириш мумкин. Улар жумласига куйидагиларни киритиш мумкин: 1.Корхонада маълум заҳираларни ташкил этиш 2. Суғурталаш 3. Қалтисликни ҳамкорлар билан қонуний ҳужжатлар асосида тақсимлаш Форс мажор ҳолатларини келиб чиқиш манбаъларини билган ҳолда уни олдини олиш, юмшатиш ва камайтириш йўлларини излаш зарур. Умуман қалтислик ҳолатларини камайтириш учун қуйидаги чора ва тадбирларни бизнес режада назарда тутиш зарур. 1.Корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотга талаб аниқ ўрганилган , унинг сотилиши аниқ, харидорларнинг тўлов қобилияти юқори бўлиши керак. 2. Рақобатчиларни мукаммал ўрган холда бизнес режада рақобат усулларини аниқланган ва рақобатда устуворликка эришиш аниқ бўлиши. 3. Корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотга талаб доимо ўсиб бораётган бўлиши ва бозор ҳажми катта эканлиги. 4. Инфляция даражаси белгиланган параматрларда сақланишга ишонч бўлиши. 5. Корхонанинг юқори малакали кадрлар билан таъминланганлиги 14.3. Қалтисликларни бошқариш усуллари. Қалтисликларни бошқаришнинг кўп қўлланиладиган аниқ усуллари қуйидагилар: 1. Қалтисликдан қочиш ёки инкор қилиш (Риск авоиданcе). Компаниялар ишида қочиш мумкин бўлмаган катта қалтисликлар мавжуд бўлади. Бундай қалтисликларни бироз камайтириш мумкин, аммо бу уларнинг таъсир кучини камайтирмайди. 2. Қалтисни ўзига олиш (Риск ассумптион). Унинг моҳияти – зарарларни хусусий молиявий имкониятлар асосида қоплашдир. 142 3. Қалтисликни олдини олиш (Лосс превентион). Бу усулда улар юзага келиши еҳтимолини камайтиришга қаратилган тадбирлар қилинади. 4. Зарарни камайтириш (Лосс редуcтион). Бу усулнинг моҳияти зарарларни камайтиришга қаратилган. 5. Суғурталаш (Инcуранcе). Бу усул қалтислик бошқарувида энг кўп қўлланиладиган усуллардан биридир. 6. Ўз-ўзини суғурта қилиш (Селф-инсуранcе) усули яъни зарарларни қоплашга қаратилган шахсий суурта фондларини тузишга қаратилган. 7. Қалтисликни бошқага ўтказиш (Риск трансфер) усули шуни англатадики фирма ўзидаги еҳтимолий қалтислик , зарарни бошқа фирмага ўтказади. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling