Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Табиий ва экологик омиллар


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

Табиий ва экологик омиллар: табиий иқлим шароитлари
ҳарорат, ёнғинлар, намлик, шамоллар, денгиз сатҳидан баландлик, 
сейсмиклик, ландшафт ва монография ва бошқалар; табиий 
ресурслар, транспорт тизимлари билан алоқа ва жойлашув; сифат 
бўйича стандартлар; ҳаво йўллари, сув манбалари ва тупроқ 
қатлами; атроф-муҳитга санитар талаблар; атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик; тенденциялар таснифи ва 
экологик тизимларнинг ҳолати: ҳаво, сув ва тупроқ. 
Инфраструктура 
характеристикалари 
ва 
омиллари: 
транспорт воситалари. Алоқа ва коммуникация, юк ташиш, ЕҲМ 


23 
тармоқлари ва информацион тизимлар; энергия таъминоти; алоқа 
хизматлари; хомашё ва хизматлар; хўжалик тармоқлари, логистика 
ва материал техник таъминот; саноат инфраструктураси; хизмат 
кўрсатувчи тизимлар ва бошқалар. 
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг либераллашуви натижасида 
биринчи галда инвестиция муҳитини такомиллаштиришга асосий 
эътибор қаратилмоқда. 
2.5. Лойиҳа объектлари ва субъектлари 
Лойиҳа раҳбари – юридик шахс бўлиб, унга буюртмачи ва 
инвестор лойиҳани бошқаришда, ишларни бошқаришда ҳисобот 
беради: 
режалаштириш, 
назорат 
ва 
лойиҳанинг 
барча 
иштирокчилари ишларини бошқаради. Кичик лойиҳаларда лойиҳа 
менеджери лойиҳани бошқаради. 
Лойиҳа жамоаси – махсус ташкилий структура бўлиб, лойиҳа 
раҳбари томонидан бошқарилади ва лойиҳани амалга ошириш 
даврида шакллантирилади.
Шартномачи – лойиҳанинг томони ёки иштирокчиси бўлиб, 
буюртмачи билан ўзаро муносабатда бўлади, шартнома бўйича 
ишларнинг бажаралиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади – 
бу лойиҳанинг тўлиқ ёки бир қисми бўлиши мумкин.
Субшартномачи – юқорироқ даражадаги шартномачи ёки 
субшартномачи билан шартнома алоқаларига киришида, шартнома 
бўйича иш ва хизматларни бажаришга жавобгардир. 
Лойиҳаловчи – юридик шахс бўлиб, лойиҳа доирасида 
лойиҳавий изланиш ишларини шартнома бўйича бажаради. 
Лойиҳанинг асосий шартномачиси ёки бевосита буюртмачи билан 
шартнома алоқаларига киришади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling