Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


 Лойиҳаларнинг классификацияси


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

2.2. Лойиҳаларнинг классификацияси 
Лойиҳаларнинг таҳлили ва синтези қулайлиги учун турли хил 
бошқариш тизимлари турли асослар бўйича таснифланиши 
мумкин. 
Лойиҳа тури (амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий 
фаолият соҳалари бўйича): ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва 
аралаш. 
Лойиҳа синфи (лойиҳа таркиби ва тизимини ҳамда унинг фан 
соҳаси 
бўйича): 
монолойиҳа, 
мултилойиҳа, 
мегалойиҳа. 
Монолойиҳа – бу ҳар хил тур, қурилиш ва ҳажмдаги алоҳида 
лойиҳадир. 
Лойиҳа кўлами – (лойиҳанинг ҳажми, қатнашувчилар сони ва 
атроф-муҳитга таъсир даражаси бўйича): кичик лойиҳалар, ўрта 
лойиҳалар, йирик лойиҳалар, жуда йирик лойиҳалар. 
Лойиҳа давомийлиги (лойиҳани амалга ошириш вақти 
давомийлиги бўйича): қисқа муддатли (3 йилгача), ўрта муддатли 
(5 йилдан ортиқ). 
Лойиҳаларнинг мураккаблиги (мураккаблик даражаси 
бўйича): оддий, мураккаб, жуда мураккаб. 
Лойиҳа тури (лойиҳанинг фан соҳаси характери бўйича): 
инвестицион, инновацион, илмий-тадқиқот, аралаш. Инвестицион 
лойиҳаларга одатда, инвестицион қўйилмаларни талаб қилувчи, 
бош мақсади асосий фондларни ишлаб чиқариш, яъни янгилаш 
бўлган лойиҳалар киритилади. Инновацион лойиҳаларга, тизимлар 
ривожланишини 
таъминлайдиган, 
бош 
мақсади 
янги 
технологияларни, ноу-хау ва бошқа янгиликларни ишлаб чиқиш ва 
қўллаш бўлган лойиҳалар киритилади. 
2.3. Лойиҳа ҳаёт даврининг асосий босқичлари 
Лойиҳа юзага келган вақтдан токи у тугатилгунга қадар ўтган 
вақт оралиғига лойиҳанинг ҳаёт даври, лойиҳа босиб ўтиши лозим 
бўлган ҳолатларга эса фазалар, босқичлар дейилади. Лойиҳалар 
ҳаёт даври (ЛҲД) нинг қуйидаги боскичлари фарқланади: 


20 
1. Инвестиция олди босқичи. 
а) инвестиция имкониятларининг таҳлили; 
б) дастлабки техник-иқтисодий асослаш; 
в) техник-иқтисодий асослаш; 
г) инвестиция имкониятлари тўрисида доклад. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling