Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

Ғоянинг кучсиз томонлари 
(корхонанинг ички омиллар) 

Харидорларга чигирма беришни 
йўқлиги 

Юқори харажатлар (юқори нарх) 

Суст реклама 
Ғоянинг имкониятлари 
(корхонанинг ташқи омиллари) 

Қонунчилик базаси 

Сиёсий беқарорлик 
Ғояда мавжуд таҳдидлар 
(корхонанинг ташқи омиллари) 

Трансмиллий компаниянинг бозорга 
кириб келиши 
Кейинги босқичдаги иш биз бошлаётган бизнесни қанчалик 
яхши билишимизга ва уни ҳозирги босқичдан келгусидаги босқичга 
4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мизиёевнинг 2017 йил 22 декабрида Олий 
Мажлисга мурожаатномаси/ www/Уза.уз. 23.12.2017 й. 


75 
режа орқали ўтказишимизга боғлиқ. Бунинг учун биз нимага 
эришмоқчи эканлигимизни яхши билишимиз, реал хамда аниқ ҳисоб-
китоб қилишимиз лозим. SWOT таҳлили (ёки вазиятни таҳлили) 
усулидан фойдаланиб бизнес ғояни баҳолаймиз ва бизнесга ишонч 
хосил қилиб бўлгач, бизнес режанинг мақсад ва аниқ вазифаларини 
мантиқли, равон ва ёзма равишда ифодалаймиз. Бу жараён икки 
босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда бизнесни 5-10 йилда 
қандай тасаввур этаётганингиз (vision of the business) аниқ 
ифодаланади. Кейинги босқичда бизнес режа даврида қандай 
мақсадларга эришиш ва унинг учун қандай вазифаларни хал 
қилишингиз 
рақамларда, 
солиштириладиган 
ўлчамларда 
ифодаланиши керак. Мақсад ва вазифалар аниқ бўлгач, стратегик 
ҳаракат дастурини тузиш лозим. Бизнес режадаги мақсад ва 
вазифалар реал, амалга ошадиган, вақт билан чегараланган бўлиши 
керак. Бунда SWOT усулидан фойдаланиш ва унга асосланиш керак.
Нима маҳсулот ишлаб чиқариш керак? 
Қандай ишлаб чиқариш керак? Қачон ва кимлар учун? 
Бизнес режани тузишда маркетинг тадқиқоти хулосаларига 
асосланиш мақсадга мувофиқ. Аниқ маркетинг хулосалари ва 
далиллари бизнеснинг келажагига ишонч хосил қилиш ва 
қалтисликларни бошқариш имкониятини беради. Маркетинг 
тадқиқотида биринчи навбатда асосий савол: нима ишлаб чиқариш, 
қандай ва кимлар маҳсулот ишлаб чиқариш керак?- деган савол 
бўлади. Демак маркетинг тадқиқоти ва режасининг объекти бўлим 
биринчи навбатда қандай маҳсулот ишлаб чиқариш ва ундан даромад 
олиш ҳисобланади. 
Маҳсулот 
Маркетинг тадқиқотлари асосида сиз ишлаб чиқармоқчи бўлган 
товарлар ёки хизмат турларини аниқ билишингиз, уларни 
жозибадорлиги, рақобатчиларнинг маҳсулотларидан устуворлигини 
ифодалашингиз лозим. Жумладан маҳсулот қандай технологияда 
ишлаб чиқарилади? Қандай эҳтиёжларни қодиради? Нимаси билан 
сиз ишлаб чиқараётган талаб харидоргир? Маҳсулотни 
жозибадоргиги ва ноёблигини содда ва аниқ ёзиб беришингиз керак. 
Маркетинг тадқиқоти олиб бориш жараёнида қуйидаги саволларга 
жавоб топиш жуда муҳимдир: Сиз ишлаб чиқараётган товар нархда, 
сифатда, сервисда ёки янги технологияси билан рақобатдошми?
Эҳтимол у харидорларнинг бир неча эҳтиёжларини қондирар? Унга 
базордаги талаб ҳажми ўсиб боряпдими?


76 
Агар корхона бир неча маҳсулотлар ишлаб чиқарса ва уларни 
такомиллаштириш 
имконияти 
реал 
бўлса 
бундай 
бизнес 
инвесторларни ҳам қизиқтиради. Уни молиялаштиришда хатар 
нисбатан камроқ бўлади. Агар келгуси бизнес учун сизда патент ёки 
муаллифлик ҳуқуқи бўлса уларни албатта кўрсатиш лозим. 
Инновацион маҳсулот ва технологияларни тадбиқ этилиши корхонага 
бозорда қонуний монополистлик ҳуқуқни беради. Инвесторлар, 
хамкорлар шундай корхона билан ишлашни кўпроқ маъқул 
кўрадилар.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling