Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Бино ва иншоотлар/ишлаб чиқариш
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
6.7. Бино ва иншоотлар/ишлаб чиқариш
инфраструктурасини яратиш Бизнес режага энг самарали бўлган технологияни танлаш лозим. Агар бизнес лойиҳа чет эл валютаси ҳисобига технология билан таъминланадиган бўлса, унда халқаро кўламда шу технологияни ишлаб чиқарувчилар ўртасида танлов эълон қилинади. Мутахассислар тилида бундай танлов тендер деб аталади. Ишлаб чиқариш режасида энг қулай бўлган технологиялар, лойиҳадан манфаат кўриши мумкин бўлган аҳоли контингенти, маҳаллий шароитлар, капитал, хом ашё ва ишчи кучидан фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилади. Ишлаб чиқариш режасини тузиш учун қуйидаги омилларни ҳисобга олиш керак: 1. Техника ва технологиянинг маркетинг режасига монандлиги. 2. Ишлаб чиқариш тизимини (цехлар, омборлар, ишлаб чиқариш инфраструктурасининг иншоотлари) муқобил жойлашганлиги. 3. Хом-ашё, ишчи кучи ва бошқа ресурслардан фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг етарлилиги. 4. Маҳсулот сифатининг юқорилиги. 5. Маҳсулот тан-нархини мақбуллиги ва шу тан-нархда корхонанинг фойда олиш имкониятлари аниқланганлиги. 6. Технология қуввати ва бозор сиғимининг оптималлиги. 7. Кўзда тутилмаган омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш харажатларини қопланиш даражаси. Ишлаб чиқариш цехлари, омборлар ва бошқа инфраструктурани оптимал жойлаштириш харажатларини камайтириш ва унумдорликни оширишга катта таъсир этади. Бизнес режа учун NPV (Net Present Value) соф келтирилган қиймат кўрсаткичини максималлаштирадиган ишлаб чиқаришни жойлашуви энг яхши жойлашув дейилади. Масалан, саноат корхонасини хомашё базаси яқинига ёки бошланғич энергия манбаи яқинига жойлаштириш ёки маҳсулот бозори ёнига ёки тегишли инфратузилмага яқин жойда жойлаштириш мумкин. Ҳар бир вариант ўз афзалликлари ва камчиликларига эга. 86 Максимал NPV ни таъминлайдиган жойлашиш ўрнини танланиши учун бу афзалликлар ва камчиликлар баҳоланиши ҳамда таққосланиши мумкин. Кичик бизнес лойиҳаларида арзон ва етарли миқдордаги хом- ашё билан таъминланиш лойиҳанинг асосий шартларидан биридир. Хомашёнинг етарли миқдорда эмаслиги технологиянинг қувватидан паст даражада фойдаланишга олиб келади. Технологиянинг қуввати уни етказиб берувчи/қуриб ишга туширувчи инжинеринг компаниялари томонидан кўрсатилади. Мисол учун бир соатда макарон ишлаб чиқариш қуввати ёки бир йиллик макарон ишлаб чиқариш қуввати сифатида миқдорий кўрсаткичларда ифодаланади. Мисол. Кичик макарон ишлаб чиқариш технологиясининг қуввати 200кг/соат. Икки сменада макарон ишлаб чиқариш режалаштирилган. Кунлик ишлаб чиқариш қуввати= 200кг*16= 3200 кг. Корхона ойига 20 кун ишлайди. Ойлик ишлаб чиқариш қуввати=3200кг.* 20= 64 000 кг. Корхона йилига 10 ой ишлайди. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати = 10*64 000 кг.= 640 000 кг. (640тонна). Маркетинг тадқиқотлари асосида макароннинг нархи 800сум/кг деб белгиланган. Корхонанинг харидорлари билан 500 тонналик шартнома ҳам тузилган. Корхонанинг умумий тушуми/даромади=500 000кг.* 800 сум=400 000 000 сум. Энди шу маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш керак. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling