Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Маҳсулот сотилишини рағбатлантириш
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
Маҳсулот сотилишини рағбатлантириш
Маҳсулотни сотилишини рағбатлантириш учун энг аввало қанча маблағ шу мақсадда ишлатилишини билиш керак. Маҳсулотни сотилишини рағбатлантириш учун “доимий харажатлар” моддасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Маҳсулотни самарали реклама қилиш ва сотилишини таъминлаш бу корхонанинг инвестиция харажатларидир. Уни оддий харажатлар деб қабул қилиш керак эмас. Бунинг асосий сабаби шундаки, маҳсулотни реклама қилиш ва сотилишини рағбарлантириш билан корхонанинг фойдаси кўпаяди, ҳиссадорларнинг дивиденти кўпаяди. Фойданинг кўпайиши эса корхонанинг модернизация қилиниши ва ишлаб чиқаришни диверсификацияси билан боғлиқдир. Агар корхонани сиз янги ташкил қилаётган бўлсангиз алоҳида моддада маҳсулотни реклама қилиш ва сотилишини рағбатлантириш кўрсатилиши керак. Корхона барқарор ишлай бошлагач, сиз товар айланмасидан маълум фойизни/ҳиссани ажратишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Рекламани ва товарни харидоргирлаштиришни ким ташкил этиши ҳамда кимларга шу тадбирни қаратилганлиги жуда муҳимдир. Товарни сотилишини рағбатлаштириш учун қуйдаги чора ва тадбирларга асосий эътибор қаратилиши керак. Салоҳиятли харидорни аниқлаш керак.(Ким ўша харидор? Қандай аниқлаш мумкин? Қандай уларга товарни етказиш мумкин каби саволларга жавоб излаш керак бўлади). Харидорни аниқлагач, қандай қилиб уни товарга қизиқтириш мумкин? Қандай қилиб харидорни рағбатлантириш мумкин? Харидорнинг қандай эҳтиёжлари мавжуд? Сизни товарингиз шу эҳтиёжни қондира оладими? Бу каби саволларга жавоблар бизнес режанинг таркибий қисмида ўз жавобини топиши лозим. Маҳсулотни сотилишини рағбатлантириш учун фойдали эксприментлар, синовлар ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун бир неча усуллар мавжуд: 83 1.Товарни сотилиши ва рекламаси воситасини тўғри танлаш. Бунинг учун нимага сизнинг салоҳиятли харидорингиз қизиқишини ва ундан маълумотлар олиши мумкинлигини билишингиз керак. Улар радио, газета, телевидение, махсус реклама журналлари, каталоглар, реклама эълонлари, кўргазмалар, шахсий ишонтириш ва ҳоказолар. Шулардан қайси бирига сизнинг харидорнгиз қизиқади, кузатади ва сизни маълумотингиз етиб боради. Бу воситаларни танлаш маълум тажриба ва ижодкорликни тақозо этади. 2. Промо компаниялар ўтказиш 3. Харидорларга семинар-тренинглар ташкил этиш ва ҳоказо. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling