Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Мисол учун музқаймоқ сотишдан олинган даромад 12 млн


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

Мисол учун музқаймоқ сотишдан олинган даромад 12 млн. 
сум. Музқаймоқни хомашё, иш ҳақи, электр энергия харажатлари 
ва барча харажатларининг жамланмаси 9, 8 млн сўм.  
Умумий фойда=12 млн. сўм – 9,8 млн сум=2,2 млн сўм 
Агар сотиладиган товарнинг нархи қанчалик юқори бўлса товар 
сотилишидан даромад шунча юқори бўлади. Шунинг учун ҳам товар 


81 
нархини юқори ва самарали ҳолда белгиланиши ва самарали 
рағбатлантириш тизимини харидорларга таклиф этиш керак. 
Товар нархини аниқлашда қуйидаги усуллардан фойдаланиш 
мумкин: 
“Таннарх плюс харажатлар” усули. Бу усулни корхонанинг 
рақобатчиси бўлмаса қўллаш мумкин. Акс холда, корхонанинг 
рақобатчиси бўлса ва унинг маҳсулотни таннархи кам бўлса, у 
маҳсулотни таннархини камайтириши ва рақобатда устуворликка эга 
бўлиши мумкин. Тан-нарх устуворлигини қўллаш ёрдамида 
рақобатчи сизни корхонангизни бозордан сиқиб чиқаради.
“Рақобатчининг ортидан кўр-кўрона бориш”. Агар корхона 
бозордаги етакчи рақобатчининг усулидан кўр-кўрона бориб у 
қўллаган усулда маҳсулотни тан-нархини белгиласа, у корхана 
рақобатда ўз мустаққиллигини йўқотади. Етакчи корхонанинг 
таъсирига тушиб маркетинг харажатларини кўпайтира олмайди, 
ишлаб чиқаришни модернизация қила олмайди, товар нархини 
тушира олмайди. Натижада корхона рақобатчининг ортидан кўр-
кўрона бориб рақобатда касотга учрайди.
“Харажат-маркетинг усули”. Бу усул корхонанинг маҳсулот 
ишлаб чиқариш харажарларини таҳлил этиш ва маркетинг 
тактикасининг узвий боғлиқлигига асосланади. Бу усул мураккаб, 
унда аниқ формула ёки андозалар мавжуд эмас. У ижодий ёндашув ва 
юқори профессионал билим ҳамда тажрибаларни талаб этади. Нарх-
наво стратегияси харидорлар билан мунозаралар олиб бориш 
жараёнида аниқланади. Бу усулда маълум фоизда нархни тушириш, 
харидорни рағбатлантириш ва товарни ишончли, узоқ муддат билан 
сотиш каби омиллар ҳисобга олинади. Шу билан бирга товарни 
сотишда товарни ҳаёт цикли, инфляция даражаси, корхонанинг 
рақобатдошлик даражаси каби омиллар ҳисобга олинади. Харидорга 
нархни тушириб бериш балан товарни харидоргирлаштиришга 
эришиш мумкин бўлса, нақд пулга сотиш эса корхонанинг мақсадига 
мос келади, чунки корхонанинг ҳисобига пул дархол тушади. Бу эса 
пул маблағларини тез айланишига ва молиявий холатини яхшилашга 
туртки бўлади. Товарнинг хаёт циклини ҳисобга олган холда нарх 
стратегиясини белгилаш мақсадга мувофиқ. Агар товар бозорда 
“ёшлик даврида” бўлиб, энди бозорга кириб келаётган бўлса, уни 
нарх ёрдамида рағбатлантириш, вақтинчалик арзонроқ нархда сотиш 
керак. Товарни нархини арзонлиги вақтинчалик тадбир бўлиб 
режалаштирилиши керак. Агар товар бозорда “етуклик” босқичига 
кирса, нархни янгилаб, ўзгартириб, мослаб, талабни рағбатлантириб 


82 
бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда нарх белгилаш товарни 
максимал даромад олиш воситасига айланади. Товар бозорда “қариб” 
қолса, унинг нархини камайтириб бориш билан даромад олишни 
таъминлаш мумкин. Мисол учун мобил алоқа корхоналарининг 
Ўзбекистондаги нарх-наво стратегиясини 1995-2010 йиллардаги 
турли хизматлар пакетини тақдим этиши ва нархни пасайтириб 
боришини 
кўриш 
мумкин. 
Ҳозирда 
Ўзбекистонда 
мобил 
компанияларининг хизматидан мактаб ўқувчиси хам фойдалана 
олади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling