Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


 Экологияни молиялаштириш манбалари


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

9.3. Экологияни молиялаштириш манбалари. 
Экологик харажатлар амалдаги экологик норматив-хуқуқий 
ҳужжатлардан 
келиб 
чиқиб 
аниқланади.Янги 
инвестицион 
лойиҳаларни ишлаб чиқишда амалдаги экологик талабларни ҳисобга 
олиш лозим. 
Умуман олганда, лойиҳаларни экологик таҳлил учун сарф 
этилган харажатлар унчалик катта эмас,
Табиий муҳит фақатгина табиий ресурсларнинг манбаи бўлиб 
қолмасдан, шу билан бирга у ҳар хил экологик хизматлар ҳам 
кўрсатади (тупроқни тиклаш, чиқиндиларни чиритиш ва ҳ.к.). 
Табиатнинг бу вазифаларига кўпинча етарли эътибор берилмайди, 
чунки уларнинг бозор баҳоси мавжуд эмас.
Сув ва ҳавонинг ифлосланиши натижасида одам организмидаги 
ўзгаришларнинг салбий оқибатларини статистик маълумотлар 
ёрдамида тахминий аниқлаш мумкин бўлсада, бу ҳам анча қийин 
кечади. Шунинг учун кўп ҳолларда бу зарарларни аниқлаш услуби 
бўлмаганлиги сабабли бундай ҳолатдан зарар кўрган одамлар товон 
пули ололмай қоладилар.
Экологик лойиҳалар харажатини умумий лойиҳадан фойда 
кўрадиган шахслар қоплаши керак. Агар лойиҳа давлат томонидан 


118 
амалга оширилса, харажатлар манбаи давлат бюджэти ҳисобланади. 
Лекин масалага бундай ёндашувнинг ўзига хос камчиликлари ҳам 
мавжуд. Масалан, пировардда экологик лойиҳа туфайли ким 
манфаатдор эканлигини аниқлаш жуда қийин, ундан ташқари 
лойиҳанинг мақсади йўқотилган ёки бузилган экологик элементларни 
тиклаш ёки хавф олдини олиш бўлиши мумкин. 
 
IX БОБ бўйича қисқача хулосалар 
1. Экологик таҳлилнинг мақсад ва вазифалари ишлаб чиқилиши 
лозим. Улар инвесторлар, таъсисчилар ва лойиҳа раҳбарларига 
аниқ ёзилган ва тушунарли бўлиши керак. 
2. Экологик таҳлилнинг ёндашувлари ва кўрсаткичлари билиш 
керак. Улар лойиҳа сифатини белгилайди. Экология 
харажатлари ва маҳсулотини ишлаб чиқариш учун кетадиган 
харажатлар инвестицияга бюджетига таъсир этади. 
3. Лойиҳа ишлаб чиқишда экологик муаммолар идентификация 
қилинади. 
4. Инвестиция лойиҳасида лойиҳа мақсадига танланган экологик 
ечимлар ва технология адекват (мос ва маъқул) келиши лозим. 
5. Экологик таҳлилда қўшимча харажатлар келиб чиқиши мумкин. 
Уларни инкор этиб бўлмайди. 
6. Экологик таҳлилда техник, санитария, физик, кимёвий ва бошқа 
таҳлилий хулосалар умумлаштирилади.
7. Техник таҳлилда технология ва унинг ҳар бир жараёни, 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқариш 
стандартлари, 
технологик 
регламентлар, маҳсулотнинг сифат лабараториялари хулосалари 
экологик таҳлил учун асосий материалдир. 
8. Ишлаб чиқариш ва технологияларни оптимал жойлаштириш - 
харажатларни ва вақтни тежаш имкониятини беради. 
9. Экологик таҳлилда ва ишлаб чиқаришни таҳлил этишда 
кооперация имкониятлари ва имтиёзлари ҳисобга олиниши 
керак. Шундай кооперация моделларидан бири кластерлар 
асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва мос равишда 
инвестиция киритиш ҳисобланади 
10. 
Экологик таҳлилда ISO 9000 халқаро стандарт талаблари 
ва бошқа халқаро стандарт талаблар ҳисобга олиниши лозим.


119 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling